Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

У.ҚОБИЛОВ: – Ҳозир яхши бир диссертациянинг муҳокамасидамиз. 
Бу ерда иккита масала бўлади: 
1. Диссертациянинг мукаммаллик масаласи; 
2. Тадқиқотчининг ишни мукаммал ҳолда етказиб бериш масаласи.
Кўп муҳокамаларда, ҳимояларда мана шу иккита масала бир-бирига мос 
келмай қолади. Лекин мен ҳозир шу иккита параметрларнинг бир-бирига 
шундай мос келганлигини кўрдим. Шунинг учун диссертациянинг янгилиги, 
диссертацияда қилинган ишларнинг ютуқлари бир томонда, иккинчи томонда 
эса ҳозир диссертацияни етказиб бериш масаласи ниҳоятда юксак даражада 
олиб борилиши жойида эканлигига сўзсиз овоз бераман ва кенгаш 
аъзоларини ҳам овоз беришга чақираман.
КЕНГАШ РАИСИ: – Раҳмат, домла, фикрларингиз ва таклифларингиз 
учун. Яна кимда қандай фикрлар бор? Филология фанлари доктори 
Усмонжон Қосимовга
сўзни берамиз. 
У.ҚОСИМОВ: – Ханифани биз олдиндан биламиз. Бирга ишлаганмиз. 
Ханифадаги маданият, маънавият аллақачон ўқитувчиликка жуда муносиб ва 
бугун илмий тадқиқот ишига ҳам лаёқатли эканлигини намоён қилди. Яна 
анча кейин, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра кечикиброқ ҳимоя қилди. 
Ўрганган мавзуингиз жуда керакли, хайрли, оппонентларингиз ҳам буни қайд 
этди. Айниқса, кеча Президентимиз Мурожаатномасида атайлаб айтаяпти: 
“Она тилини билмаслик, бу энди энг катта айб”. Ҳақиқатан шундай, она 
тилимиз – бойлигимиз.
Расул Ҳамзатовнинг бир ибораси бор: “Илгариги шоирларнинг 
шеърлари афоризмга айланиб кетарди. Ҳозирги шоирлар мақолни шеър 
қиляпти”, – дейди. Қаранг, бу фикрларга. 
Достонлар – бу энг ижодкор халқники. Шунинг учун биз устозингиз 
билан сизни муборакбод этамиз ва бундан буёғига, таклифлар бўляпти, 
шуларни давом эттириб, яхши бир монографиями, қўлланмами қиласиз, 
деган ният билан барчамиз овоз берамиз.
КЕНГАШ РАИСИ: – Фикр-мулоҳазаларингиз учун раҳмат. Навбатдаги 
сўзни Жиззах политехника институтидан келган норасмий меҳмонимиз 
Дилбар Соатовага берамиз. Марҳамат.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling