Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
stenogramma X. Xamdamova
подшолик давлатда қандай роҳатда бирга юрган кунлари эсига тушиб
кўнгли бузилиб, бағри эзилиб, Рустамга қараб бир сўз айтиб турган экан (436); – “Ачиниш”: Кўриб аҳволини кўнглим бузилди, // Тарзига қарадим, бағрим эзилди (437). Таҳлиллардан аён бўладики, достонда бағир сўзи эпик қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини ифодалашда кенг қўлланилган, уларнинг аксарияти “тушкунлик” маъносини ифодалаган. Матннинг ичида бағри эзилмоқ фраземаси анча фаол, тўрт марта такрорланган. Ушбу фраземанинг таркибидаги эзилмоқ феъли моҳият эътиборига кўра тилимизда яхши пишиб ўтган мевага ёки овқатга нисбатан ишлатилади. Диссертациядаги берилган матнларда бағри эзилмоқ бирикмаси фразеологик бирлик сифатида маъно кучайтириб, “руҳан эзилмоқ”, “қаттиқ қийналмоқ” семаларининг ифодаланиши аниқланди. Яна бир лисоний ҳолатни: бағри эзилмоқ фраземаси кўнгли бузилмоқ билан синоним ҳолатда ишлатилганлигини, матнда “ғам, куймоқ” маъноларини ифодалаб келганлигини кузатдик. Матннинг 2-жумласидаги бағрига босмоқ фразеологик бирлигида “қучоқламоқ” семаси етакчилик қилган матндаги бағрим йиртилмоқ, бағримдан ўт чиқмоқ каби ибора шакллари бағир лексемасининг генетик асосларидаги “юрак, қалб, дил” каби семемаларга боғланган, улар матнда ўзига хос ва мос тарзда муайян коннотатив маъноларини ифодалашга хизмат қилган. Изланишларимиз кўпмаънолиликнинг феъл категориясига оид сўзларда фаоллигини кўрсатганлиги боис диссертацияда дастлаб иш- ҳаракат ва ҳолат маъносида қўлланилган сўзлардаги кўпмаънолилик масаласига алоҳида тўхталдик. Достон матнида элликдан ортиқ соф туркийча кўп маъноли феъллар учради. Тадқиқотнинг ҳажми имкониятидан келиб чиқиб, ишда кўрмоқ, солмоқ, ўтмоқ, тортмоқ каби феъл лексемаларининг матндаги кўпмаънолилик қирралари таҳлил этилди ва тегишли матнлар асосида асослаб берилди. Тортмоқ феъли ҳам достонда фаол қўлланган ва қуйидаги маъноларни ифодалаган: 27 1) “Далда бермоқлик ёки бирор насиҳат қилмоқлик”: Кўринмаган йўлбарсдан кўрқиб, бундай хафалик тортма. (392); Ёлғиз қолиб кўздан ёшин тўкмасин, // Мотам тутиб яна афсус тортмасин. (406); 2) “Муайян ҳаракатни тезлаштирмоқ, тезлик билан йўл юрмоқ ёки йўл юрмоқ, йўлда давом этмоқ”: Рустам бу сўзни айтиб туриб эди, тозилар йўл тортиб, чап қўлдаги йўлга тушиб жўнай берди. (382); Неча кундан бери йўл тортиб Ҳуройим бечора абгор, абгашта бўлиб келган. (382); 3) “Бирор еридан ўзига томон тортмоқ ёки тортишга ҳаракат қилмоқ”: У бир катта илон; қора кўрингандан дамига тортади, одам дамига тортади, одам боруви билан от-поти билан ичига уриб кетади; (407); Анча ўтиб отнинг бошини тортди, // Аждаҳар қояга эр Тоғай етди. (415); 4) “Овозни баландламоқ, юқори кўтармоқ ёки кучли овоз чиқармоқ”: Ғорда ётар эди, хурракни баланд тортар эди, ботмон носвойни тўрт бўлиб отар эди, (356); Ҳуройим бирга отланиб, тозиларини ияртиб, Баҳра тоғига қараб йўл тортди. (394); 5) “Ҳаракат қилмоқ, машаққат тортмоқ”: Қистаб юрар энди остида отди, // Чўлу кўлда неча вақтлар йўл тортди. (392); Бизлар хафа бўлдик сенинг ҳолингга, // Пиёдалаб йўл тортган аҳволингга, (364); 6) “Хурсандлик билан қатор турмоқ ёки кетма-кет жойлашмоқ”: Буёқда кейинида жаллодлар сарбоз нағмаси қилиб, сибизиқ, сурнай тортиб Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling