Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
stenogramma X. Xamdamova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абгашта-аямаслик
боряпти. (369); Келса мамлакатни тўзон қилади, // Ишқириб дамига
тортиб олади, (398); 7) “Юзига тортмоқ ёки жалб қилмоқ, муносабат билдирмоқ”: Энди бўлмади, Рустамдан ҳеч хабар келмади, вақти-замони менинг куним битди, деб фотиҳани юзига тортиб, жондан умидини узиб, тағи кўз тутиб, қибла бетга қаради. (385); Менинг меҳрим тортиб, шу ғайрат билан Рустам келса, менинг бу аҳволимни кўрса, бу жаллодларни омон қўймайди. (385); 8) Дорга тортмоқ – “дорга осмоқ”: Ҳайдаб бориб бизлар Мансур дорига, // Бошин кесиб ани, дорга тортамиз. (368); Гапингга жаллодлар қулоқ солмайди, // Кел, шаллақи, чолиб дорга тортайин! (383); 9) Лашкар тортмоқ –“Қўшин билан юриш қилмоқ, босиб бормоқ”: Қанча сипойи ҳам ададсиз лашкар, // Шавкати оламни босиб боради. (355); Оқтош тарафига қараб қўшинини ияртиб кетди (382) каби. Келтирилган мисоллар тортмоқ сўзининг нафақат мустақил, балки бошқа лексик бирликлар билан синтагматик муносабатга киришиб, ёрдамчи феъл вазифасини ўтаганини ҳам тасдиқлайди. “Рустамхон” достони матнида бу сўз ўттиздан ортиқ ўринда юқорида келтирилган тўққиз маънода қўлланганлиги аниқланди. Иккинчи бобнинг кейинги фасли “Ўзлашма қатлам бирликларида кўпмаънолилик” масаласи таҳлилига бағишланди. Таъкидлаш лозимки, муайян тилнинг тарихи, эволюцияси ҳамда луғат бойлигига эътибор қилинса, бирор тилга иккинчи тилдан сўз 28 ўзлаштиришнинг қатор лисоний, тарихий ва ҳаётий омиллари мавжудлиги маълум бўлади. Лисоний омилларга, биринчидан, тил луғат бойлигида пайдо бўлган муайян бир янги тушунча ва нарса- ҳодисани ифодалайдиган лексик бирликнинг бўлмаслиги; иккинчидан, аниқ бир тилга, ўз муқобили бўлишига қарамай, амалда янги кириб келган ўзлашма сўзни қўллашга имконият берилиши ёки шароит шуни тақозо қилиши асосий сабаб бўлади. Туб аҳоли томонидан бундай сўзлар муқобили мавжуд сўзларга нисбатан янги, бир қатор образли, тасвирий имконияти кенгроқ деб қабул қилинади. Улар бир муддат амалиётда сўзлашув нутқ намунаси сифатида қўлланади ва ниҳоят, ўзлашма сўз сифатида фаоллашиб, тил луғат бойлиги қатламларига сингиб кетади. Луғатдаги А товуши билан бошланувчи Абгашта-аямаслик сўзлари 103 та лексеманинг 40% и арабча, 4% форсча, 56%и умумтуркий сўзлар, Б товуши билан бошланувчи сўзлар - Бадавлат-бўямоқ 195 та лексеманинг 19% и арабча, 7% форсча, 74%и умумтуркий сўзлардан иборат эканлиги аниқланди. Диссертацияда арабча баён, алвон, форсча бачча, армон каби ўндан ортиқ лексемаларнинг ўзлашма қатлам намуналари сифатида уларнинг матн таркибида кўпмаънолиликни содир этиши мисоллар асосида исботлаб берилди. “Рустамхон”да фаол ва самарали қўлланилган лексемалардан яна бири форсча армон сўзи ҳисобланадики, бу достонда 11 марта эпик қаҳрамонлар нутқида учрайди: армонда, армони вариантлари эса бир мартадан матн таркибида қўлланилган. Аслида “кучли истак, орзу” каби маъноларга эга бўлган мазкур лексема достондаги эпик қаҳрамонларнинг бир-бирларига қилган мулоқотларида фаол қўлланган. Масалан: 1) Кўнгилга тугилган, лекин (ҳали) юзага чиқмаган, амалга ошмаган орзу-ният: Бу сўзни эшитиб менда қуриди дармон, // энамни кўрмасам қолади армон, // Насиб этса жаллодларга берарман, // Уларнинг бошини боғдай чопарман (374), Эрам боғда бир йўлиқсанг душманга, // Сен бормасанг, мен ўларман армонда (427). Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling