Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/26
Sana03.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1152979
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26
Bog'liq
stenogramma X. Xamdamova

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
паремиологик бирликлар (мақол-матал-нақл)нинг эпик қаҳрамонлар 
характер-хусусиятларини очиб берувчи услубий имкониятларга эгалиги ва 
уларнинг функционал-семантик табиати, ушбу бирликларнинг шахслараро 
ва гуруҳлараро миллий-маънавий, тарихий-ижтимоий, 
ассоциатив-
психологик 
муносабатларнинг 
ҳосиласи 
эканлиги далилланган; 
“Рустамхон” достонида той, бўта, булбул, қўзи каби жониворлар 
номларини билдирадиган лексемаларнинг эпик қаҳрамонларнинг ўз 
фарзанди, яқин инсонлари, қавм-қариндошлари билан ўзаро муносабатларини 
ифодалашида кўчма маъно касб этганлиги аниқланган;
достонда қўлланилган гул, лола каби ўсимликларни, боғ, гулзор, адир, 
тоғ каби ўрин-жойларни, ой, офтоб, юлдуз каби осмон жисмларини, эрта, 
шом, баҳор, куз, қиш каби фасл ва пайт маъноларини, пари, чўри, ҳур, 
фаришта каби эпик қаҳрамонлар номларини ифодаловчи метафоралар 
матннинг образлилиги, ифодалилиги, таъсирчанлиги, жозибадорлигини 
таъминлашда муҳим аҳамият касб этганлиги исботланган; 
достон матнидаги бош узвли фразеологик бирликларнинг “қаттиқ 
жазоламоқ” “руҳий 
эзилмоқ”, “уялмоқ” сингари, “қулоқ” 
узвли 
фразеологик бирликларнинг “амал қилмоқ”, “ҳеч 
кимга 
маълум 
бўлмаган”, “гап уқмайдиган” сингари инсон руҳий ҳолати, ички ҳис-
туйғулари 
ва 
кечинмаларини ифодаловчи коннотатив маънолари 
аниқланган. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг 
илмий 
аҳамияти 
ўзбек 
тилшунослигида 
лингвофольклористик тадқиқотлар 
яратишда, 
шу 
жумладан, 
халқ 


19 
достонларининг тили ва услуби, лексик-семантик 
хусусиятлари, 
тарихий 
қатламларини 
тилнинг 
ички қонуниятлари билан бевосита 
боғлиқликда тадқиқ этишда илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилиши 
билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти “Ҳозирги ўзбек адабий 
тили”, “Лексикология”, “Ўзбек 
тили 
диалектологияси” 
бўйича 
дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш, халқ достонларининг 
лексикографик манбалари бўйича хилма-хил луғатлар яратиш, янгидан 
яратиладиган изоҳли луғатларни тўлдириш ва мукаммаллаштириш, 
шунингдек, 
олий 
ўқув 
юртларининг филология факультетлари 
талабаларига лексикология, бадиий асар матни, тили ва услуби бўйича 
махсус курслар, ўқув ва семинар машғулотларини ташкил этиш билан 
белгиланади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling