Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика


Ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш


Download 39.57 Kb.
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi39.57 Kb.
#1166042
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПҚ-289

1. Ўқув жараёнини такомиллаштириш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш.
1.1.Педагогика соҳаси таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун ўзгарувчан ўқув режа ва дастурлари бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганилдими?
Россия Федерацияси Олий таълим муассасаларининг таълим менежменти йўналиши ўқув режа ва дастурлари ўрганилган;

1.2.Хорижий тажрибалар асосида ўзгарувчан ўқув режа ва таълим дастури лойиҳаларини педагог кадрлар тайёловчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказилдими?


хорижий тажрибалар асосида ўзгарувчан ўқув режа ва таълим дастури лойиҳаларини педагог кадрлар тайёловчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилмаган;
2.1. Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг Университет рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига кирган Университетлар билан алоқаларни кенгайтириш ва ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилдими?
Халқаро топ 500 талик университетлар рейтингининг 490 ўрнида турган Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети ва Москва давлат техника университетилари билан ҳамкорлик шарномалари тузилган.

2.2. Ўзаро ҳамкорлик асосида хорижий Университетнинг профессор-ўқитувчиларини педагог кадрлар тайёрловчи университет ўқув жараёнига жалб этилдими?


Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети билан тузилаган шарномага кўра университетининг Замонавий педагогика ва психология кафедраси доценти Корнилко Ирина Александровна “Таълим менежменти” фанидан 1-курс талабалар учун 6 соатлик маъруза машғулотларини онлайн тизимда олиб борди. (2021 йил март апрел)
Шунингдек, мазкур университетнинг Психология ва махсус педагогика кафедраси катта ўқитувчиси Нигматулина Жибек “Таълим менежменти ўқитиш методикаси” фанидан 10 соатлик маъруза машғулотларини онлайн тизимда олиб борди. (2022 йил 1 апрелдан 30 апрелгача)
2023 йилда Н.Е.Баумен номидаги Москва давлат техника университети Экономика ва бошқарув кафедраси доценти Букова Анна Александровнанинг 2023 йилнинг 1 февралидан 1 июнига қадар Таълим муассасалари бошқаруви мутахассислиги магистрлари учун “Сифат менежменти” фанидан 18 соатлик маъруза машғулотларини олиб бориши юзасидан ҳамкорлик шарномасига эришилган.
2.3. “Эл-юрт умид” жамғармаси талабларига мувофиқ танлов асосида магистратура ва доктарантурага юбориш режаси тузилдими?
ишлаб чиқариш белгиланди;
3.1. 2021-2022 ўқув йили битирувчиларини мутахассиликлари бўйича ишга жойлашиш ҳолатини таҳлил қилиш.
2021-2022 ўқув йилида мактаб менежменти йўналиши бўйича битирувчилар мавжуд эмас. 2021-2022 ўқув йилида 70110103 – Таълим муассасаларининг бошқаруви магистрлик мутахассислигини 16 нафар битирувчиларининг барчасининг бандлиги таъминланган.
3.2. Битирувчиларни кадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда ўз мутахассисликлари бўйича ишга йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилдими ва амалга оширилишини таъминлаш ҳолати.
Жиззах вилояти Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Мактаб менежменти йўналиши битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган;
27.09.2022-йилда Вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбари билан биргаликда битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга йўналтиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди;
4.1. Факультетга бириктирилган умумтаълим мактабларида педагогик соҳасига қизиқиши бор ўқувчилар аниқландими?
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Жиззах шаҳар 4-умумтаълим мактабида ўтказилган оғзаки суҳбат ва сўровномалар натижасига кўра ушбу мактабнинг битирувчи ўқувчиларининг педагогикага қизиқиши борлиги аниқланди. Уларнинг қизиқиш соҳаларидан келиб чиқиб келгусида Жиззах давлат педагогика университетида ўқишга тавсиялар берилди.
4.2. Мазкур мактабларда машғулот ўтишга етакчи профессор-ўқитувчилар ва олимлар жалб этилганми, кимлар?
Кафедра мудири Д.Турсунов, кафедра доценти Б.Ботиров, кафедра ўқитувчилари А.Усмонов, Р.Аблякимова, Ф.Жумановлар мазкур мактабда семинар ва амалий машғулотларини олиб боришди.
4.3. Бириктирилган умумтаълим мактабларида университет талабалари учун “Мактабда бир кун” лойиҳасини амалга ошириш дастури режалари ишлаб чиқилдими?
“Мактабда бир кун” лойиҳаси юзасидан Мактаб менежменти талабалари учун фаолият юритаётган “Ёш менежерлар” тўгараги аъзолари 2023 йилнинг феврал ойида мазкур мактабга ташриф буюриб мактаб фаолияти чуқур ўрганилиши ва таҳлил қилиниши режалаштирилган.
5.1. Фанлардан кам сонли ва етишмаётган ўқув адабиётларни яратиш бўйича муаллифлар таркибини шакллантириш режаси борми?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июнда “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 289-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган "2022-2026 йилларда педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси"нинг ижросини таъминлаш мақсадида кафедрасининг беш йиллик нашр режаси ишлаб чиқилган.
5.2. Ўқув адабиётларни яратиш ва нашр этиш режаси тасдиқландими?
Ишлаб чиқилган нашр режаси университетнинг илмий ва инновациялар бўйича проректори томонидан тасдиқланган.
5.3. Ўқув адабиётларни яратишда хорижий тажрибалар ва иш берувчи корхоналардаги техник тараққиёт режасига таяниш, хорижий адабиётларни таржима қилиш ва муаллифларни рағбатлантириб бориш режалари тузилиб тасдиқландими?
Ўқув адабиётларни яратиш ҳамда йўналишга оид хориж адабиётларни таржима қилиш юзасидан ишлаб чиқилган режага асосан 2022 йилда кафедра ўқитувчиси Назаров Тошпўлат томонидан “Таълимда инновацион менежмент” фанидан QR-тизимли услубий қўлланма яратилган ва А.И.Кравченко муаллифлигига тегишли “История менежмента” дарслиги ўзбек тилига таржима қилинган.
6.1. Факультетга қарашли ўқув аудиториялариларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳолати ва кейинги режалар билан ректоратга таклифлар берилганми?
Педагогика ва психология факультетига тегишли ўқув аудиториялар тўлиқ замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Шунингдек, дарс жараёнларида қўшимча проектор ва компьютер қурулмаларидан фойдаланилади.
6.2. Электрон журнал, электрон давомат ва электрон дарс жадвали тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш ишларини аҳволи?
Университетда HEMIS тизими жорий этилган бўлиб унда кўрсатилган жарс жадвалига асосан дарс машғулотлари белгиланган аудиторияларда ва белгиланган вақларда дарслар олиб борилади. Шу тизимда электрон журнал юритилади ва талабалар давомати олиб борилади.
6.3. Кафедра ўқув юкламаларини тайёрлаш ва унинг бажарилишини назорат қилишнинг электрон тизимини жорий қилиш режалари ишлаб чиқилдими?

Download 39.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling