Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари
Download 277.55 Kb.
|
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)
ГАҚРИЗ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Тақриз газета жанрлари орасида ўз ўрнига эга. Унда у ёки бу асарнинг мазмун-мундарижаси таҳлил этилиб, тегишли баҳо берилган.Тақризнинг тили ва услуби бошқа жанрларга нисбатан алоҳида ажралиб турмайди. Лекин тақриз қилинаётган асар ҳақида, ютуқ ва камчиликлари қай даражада кўрсатилишидан қатъий назар, тилнинг нейтрал воситаларидан ташқари эмоционал-экспрессив бўёқди сўзлардан ҳам фойдаланилган. Албатта, тақриз муаллиф ёки муаллифларнинг шахсий фикри ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унда муаллиф "мен"и ва асардан олинган иқтибослар уйғунлашган ҳолда фикр билдирилади. Илмий ёки бадиий асар, спектакль, тслекўрсатув ёки журналларга ёзилган тақризлар баёни, тил воситаларидан фойдаланилиши жиҳатидан фарқ қилади.
Тақризларнинг аксариятида рукн вазифасини Тақриз сўзи бажарган. М.: Тақриз (УАС.,8;04.88), Танқид ва тақриз (Қ.Ўзб.,6.01.62, 21.01.62). Айрим тақризларда унинг қайри соҳага .оидлиги (м., Театр (ЎАС.,8.01.88), Китоб ҳақида сўз (3.,23.04.9.7), қандай материал эканлиги (м., Ойнаи жаҳонда (ЎО.,21. 01.92) акс этган. Баъзи тақризлар учун ҳам диққаттортар рукн танланган. М.: Илк тажриба (ЎГ.,25.03.87). Тақриз сарлавҳгшаринипг аксарияти мақола жанри сарлавҳаларига жуда ўхшайди. Шунинг учун ҳам рукн ёки сарлавҳа ости изоҳининг бўлиши муҳим аҳамиятга эга. М.: Емирилиш. "Ёш гвардия" драма театрининг "Қора камар" спёктакли ҳақида (ЎАС.,8.01.88), Тарих ва замонавийлик М.Шайхзоднинг "Мирзо Улуғбек" трагедияси Ҳамза номли академик драма театрида (Қ.Ўзб.,23.01.62). Тақризда унинг қайси соҳа ёки китоб, спектакль, кино, журналларга багишланганлигига қараб, тилдан турлича фбйдаланилган. Бу, албатта, муаллифнинг асарга муносабати, маҳорати ва бошқалар билан боғлиқцир. М., илмий асар таҳлилига бағишланган тақризда асардан кўплаб иқтибослар келтирилган ва тақриз муаллиф эътирозларй, асарнинг қатор камчиликларинм санаш билан ажралиб туради. Тақризда муаллиф қарашларига мос равишда тил бирликларидан фойдаланилган. Ундаги феъл, ибораларнинг ишлатилиши эътиборни тортади. М.: багишланган, қўлга олади, ўраб-чирмаб такрорлаган, қиёслашга уринади, асосида фикр юритилади, шу асосда ши кўради, яхши самара бермайди, фикримизнинг далили бўла олади, тўгри келмайди, нуқсонга йўл қўяди, принципиаллик кўрсатмаганлар (ЎАС.,8.04. 88). Қайд этиш керакки, асосий фикрни . ифодалаш, кўпинча, феъл орқали юзага чиқади. Шунинг учун ҳам тақризларга хос андоза, қолип асосан феълли бирикмалардан иборат. Унинг яна бир характерли хусусияти кириш сў; ва бирикмаларнинг қўлланишидир. М.: бизнингча, шуни ҳам таъкидлаш зарўрки (ЎАС, 8.04.88). Спектакллар ҳақидаги тақризларнинг ёзилиш услуби, таҳлил характери деярли бир хил. Уларнинг аксариятида саҳна асари ғояси, мазмунидан келиб чиққан ҳолда қаҳрамонларнинг характери тавсифлаб берилган. Асар қаҳрамонларини саҳнада талқин этган актёрлар маҳорати кам тилга олинган. Натижада тақризлар бадиий асар ҳақида унинг гоявии-бадийй таҳлилига багишлаб ёзилган илмий-оммабоп мақолага ўхшаб қолган. Тақриз, аввало, давр руҳини акс эттириб, кеййнги йилларда луғавий бирликларни қўллашдаги ранг-барангликни аниқ намоён қилади. М.: муштарий, рўзнома, жарида, олам ойнаси, таназзул, жумуурият, жилд, журнал, котиб, ойнома. фирқа, фазогирлик, инқироз, инқилоб (ЎГ.,28.02.91). Тақризда баъзан окказионализмлар ҳам учрайди. М.: ..( 100 дан зиёд адиб, олим, журналист, мақоланавис ва таржимон қалам тебратиб келаёгир (ЎГ.,28.02.91), Илк жилд "Навоийнома" шддасўзи билан очилади... (ЎГ.,28.02.91). Тақризда ёритилаётган соҳй ҳисобга олинган ҳолда образли ўхшатиш, метафора, иборалар ишлатиЛадй. М.) понани пона билан уриб чиқарадилар, ҳаёт тўлгогида тугилган тургўнлик тилсимидан халос этса (ЎГ.,28.02.91). Умуман, гақриз тили мақола, хабар, репортаж каби жанрларникидан деярли фарқ қилмайди. Download 277.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling