Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Иккинчи қисм “Таҳлилий жанрларнинг тили ва услуби»


Download 277.55 Kb.
bet10/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)

Иккинчи қисм “Таҳлилий жанрларнинг тили ва услуби» деб номланган. Таҳлилий (аналитик) жанрларда таҳлилийлик, умумлаштириш, хулосалаш, конкретлик, ҳаққонийлик, тезкорлик, ихчамлик, таъсирчанлик каби мезонларга мос тил воситаларидан фойдаланилади.
КОРРЕСГЮНДЕНЦИЯ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Корреспонденция информацион хабардан фарқ қилиб, гаҳлилни ўз ичига олади. Унинг муаллифи шунчаки фактларни келтириб, воқсаларни баён этмасдан, балки одатда буларни таҳлил қилади, шарҳлайди, уларга баҳо беради. Корреспонденция умумлаштиришни, хулосани ўз ичига олади, хабарда эса деярли бу учрамайди. У публицистиканинг анча кенг жанри бўлган очерк ва мақоладан фарқ қилиб, «ҳаёт парчаси»ни акс эттиради, унда факт ёки бир қанча фактлар тахлил қилинади. Мақолада тадқиқот якунлари баён қилиб берилса, корреспонденцияда жараённинг ўзи кўрсатилади. Корреспонденцияда факт марказий ўринни эгаллайди, мазмуннинг негизини гашкил этади31.
Корреспонденцияда доимий рукнлар мавжуд. М.: Тажрибакорлар
ҳузурида (3., 13.02.92), Чорвачилик: ечимини купшётган муаммолар (ВГ., 21.04.90), Деҳқончшшк: истиқбол уфқлари (3., 12.03.92). Кейинги йиллар газеталарида мазмунли, ихчам рукнлар пайдо бўла бошладй. Улар бошқа жанрларда деярли учрамайди. М.: Мустақил деҳқон эрки (ЎО.,7.01.92), Кўчмас мулк - кетмас давлат (ЎО.,10.04.97). Танқидий корреспонденциялар учун ҳам ўзига хос рукнлар танланган. М.: Прокурор фош этади (3., 14.02.92), Ижтимоий соҳа: муаммо аниқ, ечими-чи? (3., 14.02.92), Мухбиримиз бонг уради (ТГ„21.07.84) .
Сарлавҳаларнинг қуйидаги турлари ишлатилган: 1. Караткич ва
сифатловчи-сифатланмиш бирикмалар: Чўлцуварлар қувончи (ТГ.,30.11.84), Шоҳи Зинда жшюлари (3.,23.10.98), Маразнинг қилмиши (П.,2.03.92). 2. Ибора ва. маколлар: Туёгидан ўт чақнатиб (ТГ., 1.05.84), Кичик корхонанинг қингир шилари. (ҚҲ.,9.01.92), Қаловини топса... (ВГ., 14.04.87). 3. Сўроқ, унлов гап ва бошка образли гаплар: Чўпонлар нима дейди? (ИС.,27.12.85), Суръатни сусайтириш уят! (РГ.,26.03.87), "Дема, гимназияким, бир гулистон" (3.,10.10.92), "Ёмон кўздан асрасин" (ЎО.,14.01.92). 4. Бир таркибли ва икки таркибли ихчам гаплар: Мен бир сутсогарман (Т.,24.11.92), Яхши шиламаганни кечиролмайди (ЎО.,27.02.92), Беллашувни қизитайлик (ТГ.,13.11.84). 5. Эллиптик кўшма гаплар: Ерни эьзозласанг... (К.Ҳ., 14.12.85), Муаммолар ечимини топса... (ГҲ.,22. 12.90), Қийин, лекин уддаласа бўлади (ВГ.,22.05.84), Гап эгасини топганда... (ТГ., 19.05.84). 6. Айрим сўз. сўз бирикмаси. гап-сарлавхалар кўшимча изох билан берилган: Емирилиш ёки Бххоро ноёб меъморчилик обидалари қандай таъмирланаётганлиги хусусида (РГ., 10.01.90).
Корреспонденциянинг тили ахборот бериш характери жиҳатидан хабар жанрига мос хусусиятларни ўзида акс эттирса, мавзуни ёритиш, қисман таҳлил жиҳатидан мақола жанрига яқин туради. Уларда асосан газега қолип ма андозаларига айланган, нейтрал маъноли сўз бирикмалари ишлатилади. М.: ривожи паст, авжи суст, пешона тери, қисқа муддатда, қатор ораларида ишлов, ҳар гектар ердан, жорий йилда (ВГ.,22.05.84). Андоза бирикмалар билан образли ифодалар уйғунлигини ҳам кўриш мумкин. М.: чўл дурдонаси, гайрат-шижоати баланд, деҳқон жасоратига тасанно,енгил-ёлпи 'иш қилдириб (ВГ.,31.08.89), аждодлар ақл-заковати (3.,23.10.98). Булар асосан корреспонденция муқаддимасида қўлланилган.
Ибора ва мақоллардан жуда оз фойдаланилган. М..: Ер сийлаганни сийлайди, Қозон ҳам мой, чўмич ҳам мой, Яхши ният, Ярим давлат (3.,13.03.92), Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади (ВГ., 14.04.87). Туман газеталарида қўлланилган метафора, образли ифодаларнинг аксарияги ўз экспрессив-услубий қимматини қисман пасайтирган. М.: марду майдонлар, бригада миригикорлари (ТГ.,27.05.83), "оқ чашма" соҳибалари (ТТ., 12.07.84), бободеҳқон, дала заҳматкашлари (ВГ.,31.05.86), "оқ чашма" соҳиблари (ТГ.,20.06.84). 70-80-йиллар газеталаридаги корреспонденцияларнинг аксария- ти кенгроқ хабарга ўхшайди. Бу жанр имкониятларидан унумли фойдаланиш,
тилнинг образлр( воситаларини ўринли, қўллашга кейинги йилларда эътибор берилмоқда. М.: к,ўли очиқ кишилар, одамлар •■ қимирлаб қолишди
(ХС.,30.07.91), қутлуг из, қутлуг ният, меҳмондўст эл (3.,4 3.02.92).
Танқидий корреспонденциялар тили образли пфода. ' ибора ва мақолларга бойлиги, сўроқ гапларнинг кўплаб қўлланиши билан диққатни гортади. М.: «Кичик корхонанинг қинғир ишлари» номли магериалда 40 та гап қўлланилган бўлиб, шундан 19 та ибора', 2 га ундов гап, 9 та сўроқ гап ишлатилган. М.: хамирдан қил сугиргандек, боиш осмонда эди, хаёлини каламушдек кемирарди, қилни қирқ ёрадиган (ҚҲ.,9.01.92),
Давр руҳига мос терминларнинг ишлагилиши ҳам сўнгги йиллар учун характерлидир. М.: ишбилармон, қишлоқ инфраструктураси (С.,2.04.97), корпорация, акционеррик жамияти, муассис (Т. ,'8:0.3.97) , '.‘-халқаро, кемпинг, фирма (3.,2.04.97). . Кейинги йилларда шева д.эяементларини ишлатишга эътибор ортиб бормоқда. М.: Қишлоқда ҳамсоямиз билан суҳбатлашиб ўтириб, ер ағдараётган ўғлини «Ҳей, сен нега дарсга бормай юрибсан, ё ўқишни йиғиштирдингми?» дея койиган киши бўлдим (ХС.,04.03.04).

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling