Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари
Download 277.55 Kb.
|
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)
РЕПОРТАЖ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Репортаж маълум бир вақтда содир бўлган воқеа ҳақицдаги ҳикоядир. Репортаж, аввало, бошқа жанрлардап турли ҳаракатлар, воқеа деғалларининг кўплиги билан фарқ қилади. Рсгюртаж фактлар брқали суҳбатлашишдир. Журналист содир бўлган воқса ҳақида ҳикоя қилганда, гўс газетхон ёки журналхон худди ўзи кўргандек тасаввурга эга бўлиши керак. Репортаж, аввало, газетхонга маълум бўлмаган биронта янгиЛик ҳақида мукаммал ҳикоя қилишдан иборат18. Регюртажда бошқа ахборот жанрлари сингари ҳаққонийлик, фактларга асосланиш, тезкорлик, таъсйрчанлйк каби омиллар жуда муҳимдир. Янгилик унинг асоси
ҳисобланади. Репортажда оддий баёнчиликдан кўра образли ифода устун туради. Бу эса жўрналистдан маҳорат талаб этади. Репортажниш ўзига хослиги унинг тили ва услубида ҳам кўринади. м Репортаж рукнлари улар мавзусининг ранг-баранглигидан здалояат бердги. М.: Қадриятларимиз (ҚҲ., 18.04.91), Воқеа содир бўлган жойдан • репортаж (УО.,30.04.92), Мардлар қўриқлайди - Ватанни (ХС.,6.12.96). Сарлавҳа сифатида тантанаворликни акс эттирадиган, мавзу ва мазмун аниқ ифодаланган сўз бирикмаси, гаплар танланган. М.: Дўстликни улуглаган мутафаккир (ВГ., 1.11.89), Озод диёрнинг жўшқин навосч (3., 24.03. 92), Юлдузларни кўзлаган даҳо (ЎО., 25.10.98). Туман газеталаридаги рспоргажлар сарлавҳаси мавзу жиҳатдан горлиги, тантанаворлик акс этмаганлиги билан фарқ қилади. М.: Шижоаткорлар (ТГ.,30.09.84), "Зангори кема"лар наьраси! (ТГ.,23.09.84). Репортажда (айниқса, воқеа тасвирида) эмоционал-экспрессив бўёқли сўзлар кўп учрайди. М.: анъана, расм-русм, покланиш, айём, рўитолик (3.,7.04.92), урф-одат, шодиёна, кўпкари, соврин (ҚҲ., 28.11.91), нигоҳ, мўъжиза, қиёфа, мушоҳида, мураббий, фидокор (ВГ., 17.05.89). Синопимлар- нинг кучли услубий бўёққа эга бўлганларидан унумли фойдаланиш репортаж тилига хос. Синонимларнинг такрор ва жуфт ҳолда қўлланиши эмоционал- экспрессив бўёқни кучайтириш, тантанавор руҳни ифодалашга хизмат қилган. М.: хислат-фазилат. бог-бўстон, меҳр-муҳаббат, аҳл-заковат (3., 24.03.92), расм-русм, урф-одат, нарх-наво (ҚҲ., 28.11.91). Ибора, мақолларнинг турли шаклларда рснортаж жанрида ишлатилиши ҳам характерлидир. Маълумк», бу тил бирликлари экспрессивликни гаъминлашда катта имкониязларга эга'4. М.: мушкулликлар осон кўчади, ножўяликларга изн бермаслик (ВГ.,30.12.89), қолоқликни қай тариқа ювиб, хчрмонга бар.ака киритиб (ТТ.,28.10.84) Репортажда феъл замонларидан фойдалан-иш ўзига хос тарзда. Аксарият репортажларда ҳозирги-келаси замон феъли ўтган замон феъли маъноси учун қўлланилади'10. Образли, ихчам сўз бирикмаларининг кўпроқ қўлланиши ренортаж жанри учун харақтерлидир. М.: кўсаги кўзни қамаштирадиган гўза туплари, пешонамиздан оққан тер доначалари (С.ҳақ.,5.06.56), мўъжизакор қудрат, ерга муҳаббат туйгуси (РГ., 19.10.89). Туман газеталаридаги репоргажларда метафорик иборалар кўплаб қўлланилган29. Уларнинг аксарияти ўз экспрессивлигини қисман йўқотган. М.: дала гвардиячилари (ТГ., 19.06.84), "оқ олтин" ижодкорлари (,ТГ.,28.10. 84), "зангори кема" наъраси, "зангори кема" капитанлари (ТГ.,23,09.84). Репортаж жонли мулоқотларга бой жанрдир. Унда диалогик нутқцан,.кўчирма гаплардан унумли фойдаланилади. Download 277.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling