Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Download 277.55 Kb.
bet17/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)

ОЧЕРК ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Очсрк мустақил жанр сифатида эпик турнинг бошқа жанрлари қаторида ўзига хос тараққиёг йўлига эга. Упда ҳаётдаги реал кйшилар тақцири, ҳақиқагДа ' бўлиб ўтган воқеалар
муаллифнинг бевосита кузатишлари асосида бадиий акс эттирилади. Очерк жанрининг ўзбек адабиётида вужудга келиши ва ривожланиши реалисгик насрнинг пайдо бўлиши билан боғлиқцир. Очерк жанрининг ўзига хос
хусусиятлари айрим тадқиқотяарда яхшй ёритилган35. "Очерк газета жанрлари орасида энг мураккаб, энг зийрак, ихчам, ҳозиржавоб жанрдир... Шу нуқтаи назардан қараганда, очерк муайян муддао асосида мушоҳада қилинган
фактлар, воқеа ва ҳодисаларнинг энг муҳим белгиларини, кишилар
характерларидаги энг асосий хусусиятларни баДЙий-публицистик акс эттиради ва китобхонда тугал, яхлит тасаввур ҳамда қисқа, ихчам, конкрег тушунча ҳосил қилади"36.
Газета очеркларида бадиий тил воситаларидан унумли фойдаланиш аеосида мавзу публицистик руҳ билан ёригилади. Очеркларнинг аксариятида халқ тилига тушган кишилар ҳақида образли ҳикоя қилинади. Ьбраз яратишда конкрет фактлар, бирга фаолият кўрсагадиган 'Кишилар, манзараларга таяниб иш' кўрилади. Ахборот' механик равишда ' очеркбоп қилиб ёзилмайди, балки ахборотда очеркбоп асос мавжуд бўладй'. Ана шу
асос уни бадиий-публицистик жанр талаблари асосида - бадиий услуб элементлари, ифода-тасвир воситалари, синоним, фразеологизм, мақол, баъзан диалектизм, архаизм ва историзмлардан экспрессив маънони ифодалаш мақсадида фойдаланиш орқали ёритишга сабаб бўлади. Ахборотни бу усулда ифодалаш материал таъсирчанлигини оширади. Очеркда ахборот ҳам таҳлилий, ҳам бадиий-публицистик усулларда уйғун шаклда берилади ва бир қатор муаммолар ҳам унда ўз ифодасини, ечимини топади. Шунинг учз'н ҳам очерк газетанинг ахборот ва таҳлилий жанрлари хусусиятларини ўзида акс эттирган, жамлаган, уйғунлаштирган жанрдир. Очерк жанрига хос бу хусусиятлар диссертацияда кенг таҳлил этилган.
Очерк рукпи Очерк сўзи ва қўшимча рукнлар билдн, бершшан. Улар мақола, корреспонденция рукнидан деярли фарк, қилмайди. М.: Йиллар.ва одамлар. Очерк (3.,6.11.91), Депутат ва ҳаётОчерк (ТГ.,1.06.84). Кейинги йиллардаги очерк сарлавҳаси остида, рукн ўрнида конкррт изоҳ берилмоқДа( М.: Муаллим сиймосига чизгилар (ЎО., 10-01-92), Ҳазрапш инсон (3.,1.04.9.7). Сарлавҳа образли, ихчам сўз, сўз бирикмаси ва иборалардан танланган.1 М.: Қилни қирҳ ёриб (3.,10.01.92), Агар ишда ёнмасанг... (РГ.,6.08.87), Меҳнатда тобланган умр (ТГ.,26.09.84), Устоздан ёгдуга тўлсин ҳамма ёқ (3., 1.04.97). Мавҳум от, қаратқич-қаралмиш, сифатловчи-сифатлаимиш конструкциялар- нинг сарлавҳа сифатида қўлланиши , характерлидир: Самимият (ЎАС.,
27.03.87), Диёнат (ЎО.,10.01.92), Ота дуоси (3.,6.11.91), Чироқчи булбули (ҚҲ.,29.01.91), Дилдаги одам (3.^ 17.12.96). Очерк жанрига хос асосий хусусияглардан бири унда эмоциошш-экснрессив бўёқли луғавий бирликларнинг бошқа жанрларга нисбатан кўпроқ қўлланишидир. М.: полвонсифат, барваста, бемажол, ёноқ, фигон, дард, ожиз, оловқалб, куйманади (ТГ., 1.06.84). Жуфт синонимлар ҳам маълум экспрессив-услубий вазифани бажаради: озиб-тўзиб, сарф-харажат, аччиқ-тизиқ, ҳурмат-
эьтибор, фикр-ўй, йўл-йўриқ, бахт-иқбол (ТГ.,1.06.84). Метафора ва ибораларнинг кўплаб ишлатилиши ҳам характерлидир. М.: барваста
кшиининг ... бир сиқим бўлиб қолиши, бегона ўтнинг куни тугди, ҳар йилнинг ўз тоши, ўз тарозиси бор, чув туширади, кўнгли таскин топиб, ерлар қовоқ уйиб ҳўмрайиб ётарди (ТГ.,1.06.84).
Характерли хусусиятлардан бири монологик нутқ, дйалогларнинг ,кўп йшлатилишидир. Бу билан қаҳрамон ички дунёсини очиб бериш, унин.г фаолиятидаги жонли ҳолатларни тасвирлашга эришилади. Сўзлашув нугқига хос ихчам жумла ва сўроқ гапларнинг ишлатилиши очеркнинг жонлилигини таъминлайди. Хабар, мақола, корреспонденция жанрларида тез-тез ишлатила- диган андоза жумла, нумератив ва бирикмалар ҳам ўрни билан қўлланилади.
Очеркда бадиий тил элементларидан кўплаб фойдаланилади. Шунинг учун ҳам унда баъзан адабий нормадан чекиниш ҳоллари учрайди. М.: Сарф- харажатни (-нинг.А.А.) ошиб кетиш (и)..., тадбиркорликда (тадбиркорлик- дан - А.А.) деб биладилар (ТГ.,2.06.84). Очеркда дшшектизмлар ҳам ишлати- лгтди. М.: Гапларидан, ҳаракгпларидан жиндай гортинчоқлик одати борлигини ҳам сезиш мумкин (ЎАС., 27.03.87), -Дўхтир, мен ҳам игнатерапия олмоқчи эдим (ЎАС., 27.03.87), - Кенойингизга тез бўл, кийин, театрга борамиз, десам, унамади (ЎАС.,27.03.87). Мақол ва ибора, эмоционал-экспрессив лекс.икадан фойдаланиш асосида гап тузиш, айниқса, характерлидир. М.: ўта диёнатли инсон, муаллимлар мураббийси, устозларнинг устози, чеҳрасидан нур ёгиладиган, сўзларидан ҳаёт фалсафаси уфурадиган (ЎО.,10.01.92).
Очеркда тил воситаларидан фойдапанишда ўзига хослик мавжуд. Унда луғавий дублетлардан муаллиф хоҳиши билан фойдаланилади. М.: жугрофия, дорилмуаллимин, илмгоҳ, муҳандис, муовин (ЎО.,10.01.92). Тарихий мавзудаги очеркда давр руҳини бериш мақсадида архаизм ва историзмлардан фойдаланилади. Илмий мавзудаги очерклар^а хос хусусиятлардан бири кўпроқ аниқ фактларга асосланиб, бўрттирмасдан, муболакасиз фикр баён этишдир. Уларда фактларни бирма-бир санаш, ббразли воситалардан оз фойдаланиш, диалогларни ўнумли қўллаш характерлидир. Очеркда тилдан фойдаланиш кўпроқ бадиий услубга хос элементларни унумли қўллашда кўринади.

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling