Abdusamatova Sadbaroy. 30. Variant


Download 18.62 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi18.62 Kb.
#1293863
Bog'liq
Abdusamatova Sadbaroy mtt


Abdusamatova Sadbaroy.
30. Variant.
1. Maktabgacha ta`lim tizimida kadrlarni tayyorlash va sohaga qabul qilishga.
2. Sharq mashoyixlari Yusuf Xamadoniy, ta`limotida ta`lim-tarbiya.
Мустақил республикамиз учун ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш ҳаётий муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки ҳар қандай жамиятнинг равнақи, ижтимоий, сиёсий, иқгисодий фаравонлиги фуқароларнинг ақлий ва ахлоқий сало\ияти ҳамда уларнинг маънавий даражада юксак ривожланишига боғлиқ. Дарҳақиқат, жамиятимизнинг тараққий этиши, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, жаҳон қамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган ҳуқуқий демократик давлат қуришни етук ва малакали кадрларсиз ҳал этиб бўпмайди. Шу боис, республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсад ва вазифаси инсон ҳамда унинг ҳар томонлама ўсиб улғайиши, камол топиши ва фаровонлиги, шахе манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва уларнинг таъсирчан механизмларини яратиш ҳамда эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ - атворнинг андозаларини ўзгартиришга қаратилди. Шунингдек, халқимизнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадрияпглар асосида замонавий фан, техника ва технологиялар, иқгисодиёт ютуқиари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал гизимини шакллантириш масаласига ҳам кенг эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришгач, иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлади ва кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилди. Бу борада эса қатор чора-тадбирлар кўрилди ва амалда қўлланилди. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» талаблари асосида мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсади ёш авлодни истиқлол мафкураси руҳида соғлом, ҳар томонлама ривожланган шахе сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборат. Маълумки, 1992 йил июл ойида Мустақил Ўзбекистоннинг илк «Таълим тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун мазмунида Республика таълим тизими унинг асосий йўналишлари, мақсад вазифалари, таълим босқичлари ва уларнинг моҳияти каби масалалар ўз ифодасини топди. 1997 йил январ ойига келиб, «Таълим» тўғрисидаги қонун ва унда ил гари сурилган ғояларнинг амалиётга татбиқи, мавжуд аҳвол, ютуқ ва камчиликлар ўрганилди ва та Vi ил этилди. Ўтказилган таҳл ил натижаларига кўра, таълим тизимида олиб' борилаётган ислоҳотлар аксарият ўринларда чуқур илмий асосга эга бўлмаганлиги маълум бўлди. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ҳамда «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини» ишлаб чиқувчи махсус комиссия таркиби тайинланди. 1997 йилнинг июл ойида ҳар икки меъёрий ҳужжат мазмуни ўрганиб чиқилди ва умумхалқ эътибор и га ҳавола этилди. Умумхалқ муҳокамасидан ўтган «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида қабул қилинди. «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий тарбияни, таълим тизимида жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий сиёсий ҳаётга мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш қобилиятига эга бўлган, истиқбол вазифааарини илгари суриш ва ҳал этишга қодир бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир. Мазкур дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқариш, таълим ва касб-ҳунар дастурини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа шароитларни яратиш, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади

2. Hamadoniy Yusuf Abu Yaʼqub (1048, Hamadonning Buzanjird qishlogʻi — 1141, Afgʻonistonning bomiyon shahri) — tasavvufning yirik namoyandasi, olim.


Bagʻdodda Abu Ishoq Sheroziydan tahsil olgan. Isfahon, Samarqand, Buxoroda bilimini oshirgan. Tasavvufni Abu Ali Formadiy, Abdulloh Juvayniy va Hasan Simnoniydan oʻrgangan. Zamonasining yetuk allomalari Abdulqodir Giloniy, Gʻazzoliy, Hamiduddin Multoniy bilan muloqotda boʻlgan. 30 marta haj ziyoratiga borgan.
H. Buxoroda uzoq muddat yashab, Ahmad Yassaviy va Abduxoliq Gʻijduvoniy va boshqa yirik mashoyixlarga ustozlik qilgan. U keyinchalik xoja-gon-naqshbandiya tariqatining ayrim qoidalarini ishlab chiqqan. Xoja Ab-dulloh Barraqiy Xorazmiy, Xoja Hasan Andoqiy Buxoriy, Ahmad Yassaviy, Abduxoliq Gʻijduvoniy H.dan soʻng uning xalifalari sifatida muridlarning tarbiyasi bilan shugʻullanganlar. "Rutbat ul-hayot" ("Hayot mezoni"), "Kashf", "Ri-sola dar odobi tariqat", "Risola dar axloq va munojot" kabi asarlar yozgan. "Hayot mezoni" risolasi oʻzbek tilida nashr qilingan (Toshkent, 2003). Xoki Bomiyondan Marv shahriga olib kelinib, qayta dafn etilgan. Abduxoliq Gʻijduvoniy, Farididin Attor, Abdurahmon Jomiy, Alisher Navoiy asarlarida H. haqida maʼlumotlar bor. Uning ziyoratgohi Xorazm vohasiga bunyod etildi. Hozirgi
Download 18.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling