Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

39

инвестицион фаолият ёки унинг активига нисбатан эгалик ҳуқуқидаги 
улушини кўрсатувчи шариат тамойилларига асосланган эмиссиявий 
қимматли қоғоз бўлиб, турига кўра фойда ва зарарга шерикчиликни 
ифодалайди, сўндирилиши ва фойда даражаси рискка асосланади. 
Ислом 
молиясида 
сукукнинг 
туб 
моҳияти 
активларни 
секюритизациялаш ҳисобланади. Инвестицион лойиҳа ёки моддий актив асос 
қилинган ҳолда унинг қийматига мутаносиб сукук эмиссия қилинади. Уни 
ҳарид қилган инвестор улушига кўра, инвестицион лойиҳа ёки моддий 
активга нисбатан эгалик ҳуқуқига эга бўлади. Эмитент эса молиявий 
ресурсдан бизнес режани амалга ошириш учун фойдаланади. Шу тариқа 
моддий активнинг ликвидлиги оширилади.
38
Сукук. Шариатский стандарт №17 / Пер. с англ.; [Ред. совет: P.P. Вахитов и др.]; Орг.бух. учета и аудита 
исламских фин. учреждений (AAOIFI) - М.: Исламская книга, 2010. С15. 
39
Абдумажид Анорбоев. Ан-Наъйм – Т.: Абдулла Қодирий, 2003. – 462-б. 


27 
Инвестор исталган вақтда сукукларни (айрим турлари мустасно) 
иккиламчи бозорга сотувга қўйиши мумкин. Бу билан эмитент тадбиркорлик 
субъектининг устав капиталида ўз улушини сақлаб қолган ҳолда зарур 
инвестицияларни жалб этиш имкониятига эга бўлади. Ушбу механизм орқали 
иккала томон – эмитент ва инвестор шариат тамойилларига асосланган 
молиялаштириш ҳисобига ўз эҳтиёжини қондиради. 
Тадқиқотлар давомида сукук бўйича илмий изланишлардан олинган 
натижаларни умумлаштирган ҳолда қуйидаги асосий тамойилларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин
40

- ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг шаффофлиги ҳамда аниқлиги; 
- қимматли қоғоз даромади ссуда фоизига эмас, молиялаштирилаётган 
лойиҳа билан боғлиқ бўлиши лозимлиги
- қимматли қоғоз нафақат қоғоз сертификат, балки реал актив билан 
ҳам қопланган бўлиши. 
Сукук бир вақтнинг ўзида оддий акция ва облигациянинг айрим 
хусусиятларини жамлайди. Шу тариқа бу турдаги сертификатга гибрид 
қимматли қоғоз деб ҳам қараш мумкин. 1.1-жадвалда сукукнинг акция ва 
облигация билан ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари акс эттирилган. 
Сукук оддий акция билан қуйидаги хусусиятларга кўра ўхшаш 
ҳисобланади: 
- эмиссиявий қимматли қоғоз; 
- сукукнинг айрим турлари бошқарувда иштирок этиш ҳуқуқини 
беради; 
- инвестор фойдаси корхона фаолиятидан олинган соф фойдага боғлиқ. 
Бунда оддий акция даромади дивидендга боғланган бўлса, сукукда аввалдан 
соф фойдага боғланган бўлади; 
- сўндирилиш қиймати рискка мойил бўлиб, аниқ ҳисоблашнинг 
имконияти йўқ; 
40
Rodney Wilson. Islamic Bonds: Your Guide to Issuing, Structuring and Investing in Sukuk – Overview of the 
sukuk market. Euromoney Institutional Investor PLC. London, p3. 


28 
- сўндирилиш қиймати номинал қийматидан фарқ қилиши мумкин; 
- актив билан қопланган бўлади; 
- айрим турлари иккиламчи бозорда сотилиши мумкин. 
1.1-жадвал 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling