Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


§1.3. Сукукнинг ишлаш механизми ва типологиясининг илмий асослари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

§1.3. Сукукнинг ишлаш механизми ва типологиясининг илмий асослари 
Сукук операцияларини амалга оширишда юқори аниқликни талаб 
қилувчи ўзига хос жиҳатларининг мавжудлиги сабабидан одатда эмитент 
учун алоҳида SPV ташкил этилади. SPV бизнес лойиҳа ва молиявий 
операцияларни самарали бошқариш имкониятини яратади. Юқорида 
таъкидланганидек, эмитент шариат кенгашини тузишни тақозо этади. Бундан 
ташқари, эмитентнинг танлови ва мамлакат қонунчилиги талабига кўра 
андеррайтер ва рейтинг агентликлари жалб этилиши мумкин. 
Сукукнинг инвестор ва SPV ўртасидаги муносабатига кўра бир неча 
турлари мавжуд бўлиб, ҳар бири ўзига хос механизм асосида амалга 
оширилади. Улар қуйидагилардан иборат: 
- мудораба сукуки; 
46
Мокина Л.С. Исламские ценные бумаги как источник финансирования инвестиционных проектов и 
перспективы их размещения на финансовом рынке России // Российское предпринимательство, 2017. 
Том 18. №22. С.3438. 


33 
- мушорака сукуки; 
- муробаҳа сукуки; 
- ижара сукуки; 
- салам сукуки; 
- истисно сукуки. 
1.3-расм. Мудораба ва мушорака сукукининг ишлаш механизми
47
 
Мудораба сукуки. SPV мудориб сифатида, сукук эгалари – инвесторлар 
роббул мол сифатида қатнашади. Инвестор лойиҳа доирасидаги активлар 
(SPV активлари)нинг эгаси ҳисобланади. Лойиҳа бошқаруви, фойда ва зарар 
тақсимоти мудораба келишувининг тартиб-қоидалари асосида амалга 
оширилади. Сукукда номинал қийматнинг қайтиши ва даврий фойда 
тўланиши кафолатланмаган бўлиб, лойиҳанинг истиқболига боғлиқ ҳолда 
рискка асосланади. Келишув муддати якунида SPV инвестордан лойиҳани 
бозор нархида сотиб олади ва бу нарх ўзида сукук сўндирилишининг 
қийматини акс эттиради (1.3-расм).
Мудораба сукуки билан иккиламчи бозорда олди-сотди жараёнларини 
амалга ошириш мумкин. Бунда инвестор лойиҳа активларидаги ўз улуши 
билан савдо қилган ҳисобланади. 
Мушорака сукуки. SPV ва инвесторларлар ўзаро шерик сифатида 
иштирок этади ҳамда SPV активларига ҳам биргаликда мутаносиб улушда 
47
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 


34 
эгалик қиладилар. Лойиҳа бошқаруви, фойда ва зарар тақсимоти мушорака 
келишувининг тартиб-қоидалари асосида амалга оширилади. Бошқа барча 
масалалар мудораба сукуки каби амалга оширилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling