Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


-расм. Муробаҳа сукукининг ишлаш механизми


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

1.4-расм. Муробаҳа сукукининг ишлаш механизми
48
 
Муробаҳа сукуки. SPV ва инвестор ўртасида олди-сотди шартномаси 
тузилади. SPV чиқарган сукук учун инвестор тўловни амалга оширади
(1.4-расм). Маблағ эвазига бирор товар ёки мол-мулк бозор нархи (Р
0
)да 
харид қилинади. Мулк аввал инвестор номига ўтказилади. Кейин мулк 
келишилган нарх (Р
1
) бўйича бўлиб тўлаш шарти билан SPVга ўтказилади. 
Ўз навбатида, SPV мулкни дарҳол бозорда сотиб юборади ва тушум лойиҳа 
учун молиявий манба сифатида шаклланади.
Эмитент мулкни сотмай, лойиҳа фаолиятида фойдаланиши ҳам 
мумкин. Мулкка эгалик ҳуқуқини олгандан сўнг инвесторлар фойдаси 
мулкнинг бозор нархи ва уни келишув асосида қайта сотиш нархи орасида 
фарқ сифатида юзага келади (Р
1

0
=фойда). Бўлиб тўлаш муддати якунида 
охирги тўлов амалга оширилганда сукук сўндирилган ҳисобланади. 
Нархни бўлиб тўлашда SPV учун кредиторлик мажбурияти 
юклаганлиги боис сукук номинал қийматининг қайтиши ва даврий 
фойданинг тўланиши ишончли бўлади. Мулк сукук эгаси номидан SPV 
номига ўтганлиги ва сукук эгаси қарзни қайтариб олаётганлиги сабабли 
48
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 


35 
муробаҳа сукуки билан иккиламчи бозорда олди-сотди жараёнларини амалга 
ошира олмайди.
1.5-расм. Ижара сукукининг ишлаш механизми
49
 
Ижара сукуки. SPV ва инвестор ўртасида ижара шартномаси тузилади. 
Унга кўра SPV инвесторга сукук билан унинг асоси ҳисобланган активни 
сотади ва кейин SPV ўша активни ижарага олади, бунинг натижасида 
эмитент молиявий ресурсга эга бўлади (1.5-расм). Инвестор фойдаси, ижара 
тўлови орқали шаклланади ва келишув якунида SPV активни қайта сотиб 
олади, натижада сукук сўндирилади. Сукук жойлаштирилаётганда активни 
учинчи шахсдан ҳам сотиб олиши мумкин. Бу ҳолат муробаҳа келишувига 
ўхшашлиги сабабли амалиётда учинчи шахс аралашувидан кам 
фойдаланилади.
Ижара тўлови ва қайта сотиб олиш SPV учун кредиторлик мажбурияти 
юклаганлиги боис сукук номинал қийматининг қайтиши ва даврий 
фойданинг тўланиши кафолатланган бўлади. Ижара сукуки билан иккиламчи 
бозорда олди-сотди жараёнларини амалга ошириш мумкин. Моҳиятан 
инвестор активлардаги ўз улуши билан савдо қилган ҳисобланади. 
Салам сукуки. SPV ва инвестор ўртасида олди-сотди шартномаси 
тузилади. Уни ижара механизмининг акс кўринишига қиёслаш мумкин. 
Эмитент келажакдаги маҳсулот учун чегирма асосида аввалдан тўлов (Р
0
)ни 
қабул қилиб олади. SPV лойиҳа учун молиявий ресурсга эга бўлади. 
49
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 


36 
Харидорга эса сукук жойлаштирилади ва бу нарх сукукнинг номинал 
қийматини акс эттиради. Маҳсулот инвесторнинг мулки ҳисобланиб, SPVга 
кредиторлик мажбурияти юкланади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling