51
сукук эмиссиясининг 36,5 %ини ташкил қилган (2.6-расм). Қисқа
муддатли
сукуклар 2012 йилда энг кўп эмиссия қилинган бўлиб, 65,2 млрд. АҚШ
долларига тенг бўлган. 2015 йилдан Малайзия марказий банки қисқа
муддатли сукуклар эмиссия бўйича ўз сиёсатини ўзгартириб,
уларнинг
чиқарилувларини қисқартириш ортидан жаҳон сукук бозоридаги ҳажми
кескин тушиб кетган.
Камайишнинг асосий қисми қисқа муддатли маҳаллий сукуклар
ҳиссасига тўғри келган. Аксинча, 2007-2012 йилларда деярли чиқарилмаган
қисқа муддатли халқаро сукуклар ҳажми 2013 йилдан жонланиб, 2014 йилдан
ошиб келмоқда. Баҳрайн марказий банки 2007 йилдан қисқа муддатли
халқаро сукуклар эмиссиясини тўхтатган бўлса, 2013 йилдан бозордаги янги
иштирокчи Халқаро ислом ликвидлик менежменти
корпорацияси ушбу
сертификатларини чиқара бошлаган. 2017 йилда қисқа
муддатли сукуклар
эмиссиясининг 57,6 фоизи халқаро тоифада чиқарилган бўлса, 2018 йилда бу
кўрсаткич 23,5 фоизни ташкил қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: