Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


-расм. Исломий молиявий активларнинг айрим мамлакатлар


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

2.9-расм. Исломий молиявий активларнинг айрим мамлакатлар 
кесимидаги тақсимоти (млрд. АҚШ доллари)
64
Ислом молияси активларининг мамлакатлар кесимидаги тақсимотига 
кўра, 2016 йилда Эрон 560 млрд. АҚШ доллари билан жами активларнинг 
24,4 %ига эгалик қилган (2.9-расм). Бу кўрсаткичлар Саудия Арабистонида 
мос равишда 401 млрд. АҚШ доллари (17,5 %), Малайзияда 335 млрд. АҚШ 
64
Global islamic finance report 2017 маълумотлари асосида Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан 
тузилган. 


55 
доллари (14,6 %) ва БААда 197 млрд. АҚШ доллари (8,6 %)ни ташкил этган. 
Шунингдек, Европа мамлакатларидан Буюк Британия ҳам 61 млрд. АҚШ 
доллари (2,7 %)лик исломий молиявий активларга эга. 
“Thomson Reuters” агентлиги томонидан чоп этилган “Islamic finance 
development report 2018” маълумотларига кўра, жаҳонда 61 та мамлакат 
ислом молиясини жорий этган бўлиб
65
, уларнинг таркибида кўп миқдорда 
мусулмон аҳоли яшовчи мамлакатлардан ташқари Буюк Британия 
(аҳолисининг 4,4 %ини мусулмонлар ташкил этади), АҚШ (0,9 %), Сингапур 
(14 %), Швейцария (5,2 %), Канада (3,2 %), Австралия (2,6 %), Франция 
(9 %), Германия (5 %), Россия (15 %) ва Испания (2,1 %)
66
сингари 
мамлакатларда ҳам ислом молияси воситаларидан фойдаланилмоқда. 
2.10-расм. Айрим мамлакатлардаги сукук эмиссияси ҳажми
(2001-2018 йиллар, млрд. АҚШ доллари)
67
 
65
Islamic Finance Development Report 2019: Shifting Dynamics. The Islamic Corporation for the Development of 
the Private Sector and Refinitiv. p6. 
66
 
https://www.cia.gov/library/publications/resources/the-world-factbook/fields/401.html#SN
 
67
Sukuk report: A comprehensive study of the global sukuk market. International Islamic Financial Market, July 
2019, 8th edition. pp59-60. 


56 
Ўрганилаётган даврда амалга оширилган жаҳондаги жами эмиссиянинг 
60,8 % ёки 670,1 млрд. АҚШ доллари Малайзия ҳиссасига тўғри келади
(2.10-расм). Малайзия 6 минг маротабадан ортиқ эмиссияни амалга оширган 
бўлиб, бу ўз навбатида, 415 маротаба сукук эмиссия қилган Баҳрайндан 15,3 
баробар кўпдир. Малайзия асосан миллий валютасида эмиссияларни амалга 
оширади. Эмиссиялар қиймати бўйича иккинчи йирик кўрсаткич Саудия 
Арабистонида бўлиб, у 117,8 млрд. АҚШ доллари ёки 10,7 %ни ташкил 
этади. Мос равишда Индонезия 79,5 млрд. АҚШ доллари (7,2 %) ва БАА 79,4 
млрд. АҚШ доллари (7,2 %) қийматидаги сукук чиқарган. Мазкур 4 
мамлакатнинг ўзи жаҳондаги сукукларнинг 85,9 %ига эгалик қилади. Ислом 
молиявий активлар қиймати бўйича энг кўп бўлган Эрон 144 млн. АҚШ 
долларилик бир маротаба чиқарилувни амалга оширган. Бу мамлакатнинг 
асосий эътибори ислом банк секторига қаратилгани исломий қимматли 
қоғозлардан деярли фойдаланилмаслигига бош сабаб бўлиб қолмоқда. 
Шунингдек, Ўрта Осиё мамлакатларидан Қозоғистонда ҳам 77 млн. АҚШ 
доллари қийматида сукук эмиссияси амалга оширилган.
Тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, чиқарилувлар сони бўйича Туркиянинг 
нисбий улуши жадаллик билан ортиб бориб, биргина 2018 йилнинг ўзида 189 
та чиқарилув амалга оширган ва Малайзия (644 маротаба чиқарилув)дан 
кейинги ўринни эгаллаган.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling