59
Малайзияда 2001 йилдан ҳар йили сукук чиқарилган бўлса, XX асрнинг
иккинчи ўн йиллигида сукуклар эмиссияси фаол нуқтага етди (2.13-расм).
Жаҳон миқёсида Малайзия эмиссия қилган сукук ҳажмининг салмоғи
юқорилиги боис, бу мамлакатдаги ўзгариш бевосита жаҳон тенденциясига
ҳам таъсир қилади. 2015 йилга қадар ўсиш тенденцияси кузатилган бўлса, шу
йилда Малайзия марказий банкининг қисқа
муддатли сертификатларга
тааллуқли сиёсатининг ўзгариши сабаб кескин камайиш кузатилган.
Эмиссияларнинг асосий қисми нодавлат сукуклари ва узоқ муддатли давлат
сукукларига тегишли бўлган.
Малайзияда 2010-2017 йилларда чиқарилган сукуклар ва анъанавий
облигацияларни биргаликда таққослаш, 60,8 фоизи сукук 39,2
фоизи
облигациялар эканлигини кўрсатади
71
. Бундан кўринадики, Малайзияда икки
компонентли молия тизимидан самарали фойдаланиб келинмоқда.
2.14-расм. Туркияда сукукларнинг йиллар кесимидаги эмиссияси
(млрд. АҚШ доллари)
72
Туркияда сукукларнинг эмиссияси 2010 йилда бошланган бўлиб, шу
йили давлат томонидан бир маротаба 100 млн. АҚШ доллари қийматида
ижара сукуки чиқарилган (2.14-расм). 2011 йилда битта (350 млн. АҚШ
71
Malaysian Bond & Sukuk Market An Overview. Malaysian Rating Corporation. 23 April 2018. p8.
72
Sukuk report: A comprehensive study of the global sukuk market. International Islamic Financial Market 2013-
2019 маълумотлари асосида Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган.
-
1,0
2,0
3,0
4,0
5,0
6,0
7,0
8,0
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
0,1
0,4
2,4
4,7
4,5
2,2
1,9
3,6
7,7
60
доллари) ва 2012 йилда иккита чиқарилув (2 405 млн. АҚШ доллари) амалга
оширилган. Шундан сўнг, чиқарилувлар сони
жадаллик билан ортиб бориб,
2018 йил якунига келиб, чиқарилувлар сони 372 тага етган ва жами қиймати
27,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Шундан 7,7 млрд. АҚШ
долларилик 189 та чиқарилуви 2018 йил ҳиссасига тўғри келган.
Туркияда ижара сукуки орқали давлат-хусусий шерикчилиги самарали
йўлга қўйилган. 2018 йил якунига қадар эмиссия қилинган сукукларнинг
асосий қисми давлат томонидан чиқарилган бўлиб,
жами эмиссиянинг
52,3 %ини ташкил қилган. Қолган 47,7 %и нодавлат сектори ҳиссаси
ҳисобланади. Шунингдек, маҳаллий инвесторлар учун чиқарилган сукуклар
халқаро сукукларга нисбатан кўпроқ бўлиб, мос равишда 75 % ва 25 %га
тенгдир.
2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: