52
Сукук эмиссиясини эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра
ажратиб ўрганилса, давлат томонидан чиқарилганлари асосий қисмни
ташкил этиши кузатилади. Давлат сукуклари 2001-2018
йиллардаги жами
эмиссиянинг 55,1 %ини ташкил этган (2.7-расм). Давр бошида корпоратив
сукуклар устуворликка эга бўлиб, 2008 йилдан унинг улуши камайиб, давлат
сукукларидан кейинги ўринга тушган. Бунга бир неча омиллар ўз таъсирини
кўрсатган.
2.7-расм. Жаҳонда эмитентларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра
сукук эмиссияси ҳажми динамикаси (млрд. АҚШ доллари)
62
2018 йилдаги эмиссиянинг 54,7 %и давлат, 17,9 %и
корпоратив,
8,7 %и квазидавлат ва 18,7 %и молиявий институтлар сукукларидан иборат
бўлиб, давлат ҳамда квазидавлат сукукларининг
биргаликдаги улуши
63,4 %ни ташкил этган. Бу ҳолат сукуклар орқали давлат-хусусий
шерикчилигидаги ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича лойиҳаларига
инвестициялар самарали жалб этилаётганлигини кўрсатади. 2001-2018
йиллар оралиғида 741,8 млрд. АҚШ доллари қийматидаги инвестиция айнан
62
Sukuk report: A comprehensive study of the global sukuk market. International Islamic Financial Market, July
2019, 8th edition. p33-35.
0,0
10,0
20,0
30,0
40,0
50,0
60,0
70,0
80,0
90,0
Давлат
Квазидавлат
Корпоратив
Молия институтлари
53
шундай лойиҳаларга киритилган. Ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш
учун
чиқарилган
қимматли
қоғозлар
муваффақиятли
жойлаштирилаётганлигининг ноиқтисодий омилини ҳам унутмаслик лозим.
Шариат хайр-саховат ва сахийлик инсоннинг
олижаноб сифатларидан
эканлиги ҳамда жамият манфаатлари шахснинг манфаатларидан устунроқ
бўлишини таъкидлайди. Фойда олиш масаласи ижтимоий масъуллик билан
уйғун бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: