Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

рд
. А
Қ
Ш
 д
ол
л
ари
 
Исломий молиявий активларнинг қиймати 
Исломий молиявий активларнинг ўсиши 


46 
корпорацияси ҳисоб-китобларига кўра, жаҳонда ялпи ислом молиясининг 
активлари келгуси беш йилликда ўсиш тенденциясини сақлаб қолган ҳолда, 
2024 йилга қадар 3,5 трлн. АҚШ долларигача
54
етиши кутилмоқда.
2.2-расм. Жаҳонда исломий молиявий активларнинг молиявий 
секторлар кесимидаги тақсимоти (2018 йил)
55
 
Ислом молияси бугунги кундагидек тизим сифатида шаклланиши 
ислом банк ташкилотларининг ташкил этилиши билан бошланган. Ислом 
банклари ривожланиш жараёнида ислом молиявий тамойилларига мос 
келувчи турли хилдаги янги банк хизмат турлари яратиб келинди. Бундан эса 
молия соҳасининг бошқа инструментларини шакллантириш учун ўзига хос 
модель сифатида фойдаланилди. Натижада сукуклар – исломий қимматли 
қоғозлар эмиссия қилина бошланди. Бундан ташқари, ислом банк хизматлари 
ва сукукларнинг ривожланиши исломий суғурта хизматларининг ҳам ташкил 
этишни тақозо этди.
Исломий молиявий активларнинг молиявий секторлар кесимидаги 
улушида банк хизматлари энг йирик сектор ҳисобланади ва жами 
активларнинг 70 %ини ташкил этади (2.2-расм). Ислом молиясида иккинчи 
йирик йўналиш қимматли қоғозлар сектори бўлиб, ушбу молия бозорининг 
54
Islamic Finance Development Report 2019: Shifting Dynamics. The Islamic Corporation for the Development of 
the Private Sector and Refinitiv. p8. 
55
Islamic Finance Development Report 2019: Shifting Dynamics. The Islamic Corporation for the Development of 
the Private Sector and Refinitiv. p8. 


47 
19 %ини қамраб олади. Тадқиқотнинг объекти ҳам айнан шу сектор 
ҳисобланади. Қолган 11 %лик улуш фондлар, такофул, микромолиялаш ва 
бошқа молиявий фаолият ҳиссасига тўғри келади. Кейинги вақтларда бошқа 
секторлар улуши ортиши ҳисобига банк сектори қисқаришини кузатиш 
мумкин. Бунда исломий қимматли қоғозларнинг ҳиссаси салмоқли 
ҳисобланади. 
Тарихий ҳужжатлар кўрсатадики, сукук масаласи биринчи марта Имом 
Моликнинг “Ал-Муватта” асарида ёритилган. Бу механизм VII асрда 
Умавийлар халифалиги даврида амал қилган. Унга кўра ҳарбийлар иш 
ҳақининг бир қисми пул, қолган қисми сўндирилиш қиймати озиқ-овқат 
маҳсулотлари ҳисобланган сертификат билан тўланган. Сўндирилиш 
муддатига қадар сертификат эгалари уни сотиш имкониятига эга бўлган
56
.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling