Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари
Биринчи боб бўйича умумий хулосалар
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
000 Диссертация С.Аброров
Биринчи боб бўйича умумий хулосалар:
1. Молия тизимида ислом молияси алоҳида модель сифатида шаклланиб улгурган. Бунга бош омил сифатида XX асрда мустақилликка эришган аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар истиқомат қиладиган мамлакатларда анъанавий молия тизими жамият талабларига мос келмаслиги бўлди. Шу тариқа тарихан мавжуд бўлган исломий молиявий қарашлар замонавий ислом молияси тизимига асос бўлди. 2. Ислом молиясининг шунингдек, исломий қимматли қоғозларнинг ҳам анаънавий молия тизимидан асосий фарқи ислом молиясида тўрт унсур: рибо, ғарар, майсир ҳамда таъқиқланган маҳсулот ва фаолият турларининг ман этилганлигидир. Шунингдек ислом молияси биринчи навбатда шариат орқали тартибга солинади. 3. Сукукларнинг барча турлари, умуман ислом молияси инструментларининг барчаси ислом молияси томонидан қабул қилинган келишув шартномаларига асосланади. Уларни хусусиятига кўра қуйидаги тўрт гуруҳ: фойда ва зарарни тақсимлаш, қарз, ижара ва ўзаро кафолатлашга умумлаштириш мумкин. 4. Сукукларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш борасида бир қанча илмий изланишлар олиб борилганига қарамай, ислом молиясининг бошқа йўналишларига нисбатан камлигича қолмоқда. Мавжуд манбаларни ўрганиш кўрсатадики, сукуклар борасида жузъий фарқларга эга таърифлар келтириб ўтилган. Шунга кўра илмий ишимизда муаллифлик таърифини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланган. 5. Сукук исломий қимматли қоғоз сифатида эътироф этилса-да, барча олимлар ҳам уни алоҳида турдаги қимматли қоғоз сифатида ўрганмай, исломий облигация мазмунидаги талқинлар ҳам учраб туради. Сукук мазмун- моҳиятининг чуқур илмий таҳлили унинг оддий акция ва облигация элементларини ўзида жамлаган алоҳида турдаги гибрид қимматли қоғоз эканлигини кўрсатади. 43 6. Сукук фаолият мақсадига кўра турли хил таснифларга ажратилади. Сукукнинг инвестор ва SPV ўртасидаги муносабати, рискнинг инвесторларга ўтиш даражаси, иккиламчи бозордаги ўрни, сўндириш тўлови мавжудлиги ва даромад даражаси аниқлигига кўра турлари унинг таснифланишини белгилаб беради. Тадқиқот мантиқи ва изланиш вазифаларидан келиб чиқиб, диссертация ишимизнинг кейинги боби Жаҳон тажрибасида сукукнинг фонд бозорларидаги ўрни ва унинг замонавий тенденциясини ўрганишга бағишланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling