Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

Фойданинг 
аввалдан 
маълумлиги 
маълум эмас 
маълум эмас 
маълум 
маълум 
маълум эмас 
Тўлов 
даврий 
даврий 
даврий 
даврий 
бир маротаба 
Сўндирилиш 
муддати 
келишув 
муддатида 
келишув 
муддатида 
сўнгги тўлов 
транзакцияси 
келишув 
муддатида 
маҳсулот 
реализациясидан 
Сўндирилиш 
нархи 
лойиҳанинг 
бозор нархи 
лойиҳанинг 
бозор нархи 
сўндириш учун 
алоҳида тўлов 
мавжуд эмас 
активнинг 
бозор нархи 
маҳсулотнинг 
бозор нархи 
Қандай актив 
билан 
қопланганлиги 
лойиҳа 
доирасидаги 
лойиҳа 
доирасидаги 
олди-сотди 
жараёнидаги 
ижара 
доирасидаги 
келгусида 
ишлаб 
чиқариладиган 
маҳсулот 
Иккиламчи 
бозордаги 
савдоси 
мумкин 
мумкин 
мумкин эмас 
мумкин 
мумкин эмас 
Сукук турлари орасида ўзаро мос келувчи жиҳатларини учратиш 
мумкин. Улар орасида фарқ амал қилиш механизмида яққол намоён бўлади. 
Ҳар бири алоҳида солиштирилганда турлича ишловчи сертификатлар 
ўртасидаги фарқни янада аниқроқ тушуниш имконияти юзага келади
(1.2-жадвал). Анъанавий қимматли қоғозлардан ҳам фарқ қилувчи алоҳида 
ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган жиҳатларидан муробаҳа сукукида алоҳида 
сўндирилиш нархининг мавжуд эмаслиги, салам сукукида даврий тўловлар 
мавжуд бўлмай, ҳаммаси биргина сўндирилиш билан якунланиши ва бу икки 
турдаги қимматли қоғоз билан иккиламчи бозорда олди-сотди қилиб 
бўлмаслик кабиларни келтириб ўтиш мумкин. 
51
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 


38 
Бундан ташқари мамлакатлар ва соҳалар жиҳатидан сукукларнинг 
ўзига хос турлари ишлаб чиқилган бўлиб, юқорида изоҳлаб ўтилган 
сукуклардан айрим жиҳатлари билан ажралиб туради. Улар орасида қишлоқ 
хўжалиги билан боғлиқ сукук турлари нисбатан кенг тарқалган. 
Сукукни рискнинг инвесторларга ўтиш даражасига кўра икки турга 
ажратиш мумкин: 
- активларга асосланган (Asset-based); 
- активлар гарови билан таъминланган (Asset-backed). 
Активларга асосланган сукукларда инвесторлар эмитент рискини қабул 
қилиб 
олади 
ва 
улар 
рискда 
шерик 
ҳисобланади. 
Активдан
молиялаштиришни тақдим этишда фойдаланилади. Бу турдаги сукукларга 
мудораба сукуки, мушорака сукуки ва ижара сукукини мисол қилиш мумкин. 
Активлар гарови билан таъминланган сукукларда инвесторлар 
активнинг рискини қабул қилиб олади. Эмитент фаолияти билан боғлиқ 
рисклар инвестор зиммасига ўтмайди. Айнан шу тур сукуклар активларни 
секюритизациялаш сифатида хизмат қилади. Муробаҳа сукуки, салам сукуки 
ва истисно сукуки унинг таркибига киради. 
Сукуклар иккиламчи бозордаги ўрнига кўра икки турга бўлинади: 
- иккиламчи бозорда сотиладиган;
- иккиламчи бозорда сотилмайдиган. 
Исломий қимматли қоғозларнинг бошқа қимматли қоғозлардан фарқли 
жиҳатларидан бири, унинг айрим турлари иккиламчи бозорлардаги 
муомаласига рухсат этилмаслигидадир. Ислом тамойилларида қарзларни 
иккиламчи бозорларда сотиш мумкин эмаслиги белгиланган. Шу боис 
муробаҳа сукуки, салам сукуки ва истисно сукуки жойлаштирилгандан 
сўндирилгунга қадар эгаси ўзгармайди.
Назарий жиҳатдан муробаҳа сукукида актив сукук эгалари номига 
ўтиб, эмитент номига ўтгунга қадар сертификатнинг иккиламчи бозорига 
рухсат бериш мумкин. Аммо бу жараён бугунги кунда автоматлаштирилган 
ҳолда тезкорлик билан амалга оширилганлиги сабабли амалиётда олди-сотди 


39 
операциялари учун деярли ўрин қолдирмайди. Салам ва истисно сукукида 
ҳам шунга ўхшаш ҳолатни кузатиш мумкин. Товар тайёр бўлиб инвестор 
номига ўтгандан сўнг, шариат нуқтаи назаридан қимматли қоғоз савдосини 
амалга ошириш мумкин. Амалиётда товар тайёр бўлиши билан бозор 
нархида сотилиб, маблағдан сукукни сўндириш учун фойдаланилади. Бу эса, 
иккиламчи савдога ўрин қолдирмайди.
Инвестор иккиламчи бозорни ҳам ҳисобга оладиган бўлса, савдога 
рухсат этиладиган мудораба сукуки, мушорака сукуки ва ижара сукукидан 
фойдаланиш тавсия этилади. Бу турдаги сукукларда инвесторлар моҳиятан 
активлардаги ўз улушларини сотган ҳисобланади. 
Илмий изланишлар кўрсатмоқдаки, барча манбаларда сукукларнинг 
юқорида келтирилган 3 хил таснифи берилган (1.7-расм). 
Сукуклар эмиссиясининг туб моҳияти ва бош мақсади инвестиция жалб 
этиш эканлиги ҳисобга олинса, инвесторлар учун қимматли қоғоғознинг 
жозибадорлиги муҳим аҳамият касб этади. Жозибадорликнинг бош 
индикатори сифатида молиялаштирилувчи лойиҳа истиқболи ва инвесторлар 
даромад даражасининг прогнози ҳисобланади. Даромад даражаси қанчалик 
юқори бўлса, сукуклар эмиссияси учун талаб шунчалик ортиб боради. Шу 
жиҳатларни инобатга олган ҳолда, сукукларни тадқиқ қилиш, ўрганиш ва 
амалиётда фойдаланиш учун сукукларни таснифлашда уларнинг даромад 
даражаси аниқлиги ва сўндирилиш тўлови мавжудлигига кўра турларга 
ажратишни таклиф этиш мумкин. 
Сукукларни даромад даражасининг аниқлигига кўра 2 турга ажратиш 
мақсадга мувофиқ: 
- даромадларни юқори даражада аниқлик билан прогноз қилиш 
имконияти мавжуд; 
- даромад даражаси лойиҳа рискига боғлиқ. 


40 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling