1.6-расм. Салам сукукининг ишлаш механизми
50
Келишилган муддатда маҳсулот бозор нархида сотилади ва маблағ (Р
1
)
сукук эгаларига тақсимлаб берилади. Бу эса сукук сўндирилишини акс
эттиради. Инвесторлар фойдаси бозор нархи ва номинал нарх ўртасида юзага
келади (Р
1
-Р
0
=фойда). Маҳсулот инвестор мулки ҳисобланганлиги учун
сўндирилиш муддатида келишувга кўра тайёр маҳсулотнинг ўзини етказиб
бериш ҳам мумкин (1.6-расм).
Салам сукуки жорий вақтда мавжуд бўлмаган товар бўйича қарзни
ифодалаганлиги учун иккиламчи бозорда олди-сотди жараёнларини амалга
ошириши мумкин эмас. Кредиторлик мажбуриятини бажариш нуқтаи
назаридан сукукнинг сўндирилиши ишончли бўлади. Фойда эса товарнинг
ўша вақтдаги бозор нархига боғлиқ бўлади.
Истисно сукуки. Барча шартлар ва фаолият механизми салам сукуки
сингари амалга оширилади. Салам сукуки корхонанинг бир маҳсулоти учун
чиқарилса, истисно сукуки йирик лойиҳалар учун эмиссия қилинади.
Инфратузилма объектлари ва уй-жой қурилиши ҳамда юқори қийматли
ускуналар ишлаб чиқариш кабилар истисно сукуки объекти ҳисобланади.
50
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган.
37
1.2-жадвал
Сукук айрим турларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари
51
Сукук турлари
Мушорака
сукуки
Мудораба
сукуки
Муробаҳа
сукуки
Ижара сукуки
Салам сукуки
Моҳияти
бошқарув ва
соф фойдада
шерикчилик
соф фойдада
шерикчилик
дебитор
қарздорлик
дебитор
қарздорлик
дебитор
қарздорлик
Бошқарувда
иштироки
мавжуд
мавжуд эмас
мавжуд эмас
мавжуд эмас
мавжуд эмас
Фойдаси
соф фойдадан
улуш
соф фойдадан
улуш
сукук ости
активи учун
жами даврий
тўловлар ва
номинал нархи
ўртасидаги
фарқ
ижара учун
даврий тўлов
маҳсулот
реализацияси ва
номинал нархи
ўртасидаги фарқ
Do'stlaringiz bilan baham: |