Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

1.7-расм. Сукук таснифи
52
 
Даромадларни юқори даражада аниқлик билан прогноз қилиш 
имконияти мавжуд сукуклар таркибига ижара сукуки ва муробаҳа сукуклари 
киради. Бу ижара ва кечиктирилган тўловларнинг аввалдан белгиланиши ва 
эмитент учун кредиторлик қарздорликни ифодалаши билан изоҳланади. 
Инвесторлар тўлов миқдори ва муддатидан хабардорлиги туфайли уларнинг 
даромад даражаси аниқлиги юқори бўлади. 
Даромад даражаси лойиҳа рискига боғлиқ сукуклар таркиби мудораба 
сукуки, мушорака сукуки, салам сукуки ва истисно сукукидан ташкил 
топади. Сукуклар учун даврий тўлов (даромад) даражаси лойиҳа истиқболи 
билан бевосита боғлиқ бўлиб, аввалдан маълум бўлмайди. Лойиҳанинг риски 
52
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 

сўндириш учун алоҳида 
тўлов мавжуд бўлмаган

сўндириш учун алоҳида 
тўлов тўланадиган 

даромадларни 
юқори 
даражада аниқлик билан 
прогноз 
қилиш 
имконияти мавжуд

даромад даражаси лойиҳа 
рискига боғлиқ

мудораба сукуки 

мушорака сукуки 

муробаҳа сукуки 

ижара сукуки 

салам сукуки 

истисно сукуки 

иккиламчи бозорда 
сотиладиган

иккиламчи бозорда 
сотилмайдиган 

активларга асосланган 

активлар гарови билан 
таъминланган 
Сукук 
турлари 
рискнинг 
инвесторларга ўтиш 
даражасига кўра
инвестор ва SPV 
ўртасидаги 
муносабатига кўра
иккиламчи 
бозордаги ўрнига 
кўра
даромад
даражаси 
аниқлигига кўра
сўндириш тўлови 
мавжудлигига 
кўра


41 
бевосита сукук рискини ифодалайди. Шунга кўра сукукларнинг даромад 
даражаси фақатгина рискка асосланган кафолатланмаган прогноз 
кўрсаткичларидан иборат бўлади. 
Сўндириш тўлови мавжудлигига кўра 2 турга ажратиш мумкин: 
- сўндириш учун алоҳида тўлов мавжуд бўлмаган; 
- сўндириш учун алоҳида тўлов тўланадиган. 
Муробаҳа сукуки активни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш мазмунини 
англатганлиги учун барча тўловлар сотув нархини ифодалайди ва сукук 
номинал қиймати ва даромадини ўз ичига олади. Сўнгги трансакция билан 
келишув якунига етади ва қимматли қоғознинг муомала муддати якунига 
етади ҳамда сўндирилган ҳисобланади. Сертификат сўндирилиши учун 
алоҳида тўлов амалга оширилмайди. 
Салам сукукида сўндирилиш қиймати сифатида маҳсулотнинг бозор 
нархи тушунилиб, реализациядан олинган тушум сукук эгаларига 
тақсимланади ҳамда сукук сўндирилади. Сукукларнинг қолган турлари: 
мудораба сукуки, мушорака сукуки ва ижара сукукида сўндирилиш муддати 
келганида лойиҳа ва активнинг бозор нархида эмитент томонидан сотиб 
олиниши унинг сўндирилишини англатади. 
Бугунги кунда сукуклар борасида олиб борилаётган тадқиқотлар ва 
ўрганишлар натижасида шундай хулосалар шаклланиб бормоқдаки, унга 
кўра, амалиётда муробаҳа сукукларига нисбатан, сукук бошқа турлари 
иқтисодиёт учун самаралироқ бўлиб, ушбу турдаги сукукларни чиқариш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аммо бу жиҳатни илгари суриш учун 
қўшимча тадқиқотларга зарурат мавжуд. Бу эса, жорий йўналиш бўйича 
келгусидаги илмий ишларга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 
Сукукларнинг фаолият мақсадига кўра турли хил таснифларга 
ажратилиши унинг амалиётда фойдаланилиши ва лойиҳани молиялаштириш 
учун турларини танлашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек бу 
йўналишдаги илмий ишларнинг кўпайиши ва янада чуқурлашиб боришига 
хизмат қилади деб ҳисоблаймиз. 


42 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling