Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


II боб. ФОНД БОЗОРЛАРИДА СУКУКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

II боб. ФОНД БОЗОРЛАРИДА СУКУКНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА 
ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ТАҲЛИЛИ 
§2.1. Фонд бозорида сукукнинг ривожланиши ва замонавий ҳолатини 
баҳолаш 
Ислом молияси тарихига назар ташласак, унинг элементлари VI аср 
охирларидан шакллана бошлаганини кузатиш мумкин. Яқин Шарқ, Шимолий 
Африка ва Марказий Осиё минтақасида VII асрдан ягона тизим сифатида 
тарқалган ислом молиясининг замонавий тарихи, биз билган янги тизим 
сифатида ХХ асрнинг 50-йилларидан шакллана бошлаган. 
Ўтган асрнинг иккинчи ярмидан аҳолисининг асосий қисми 
мусулмонлар истиқомат қиладиган мамлакатлар мустақилликка эришгач 
(БАА 1971 йил, Жазоир 1962 йил, Қувайт 1961 йил, Малайзия 1957 йил, 
Судан 1956 йил, Покистон 1947 йил), нефть ва газ ресурсларининг кенг 
кўламда қазиб олина бошлади ва бу маҳсулот экспорти ҳажми оша бошлади. 
Ўз навбатида, жаҳон бозорида нефть нархининг тобора ошиб бориши ушбу 
мамлакатларда йирик жамғармалар шаклланишига замин яратди. Аммо ушбу 
жамғармалардан мавжуд анъанавий молия бозори механизмлари орқали 
фойдаланишда аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлган жамият талабига 
мос келмаслиги сингари муаммоли масалалар намоён бўлди. Бу эса, ислом 
тамойилларига асосланган молия тизимини шакллантириш талабини юзага 
келтирди.
Ислом тамойилларига мос келувчи илк молиявий муассаса Мит Ғамр 
жамғарма банки 1963 йилда ташкил этилган. Ушбу жамғарма ислом 
молиясининг муқобил молия тизими сифатида ишлай олишини кўрсатди. 
Тизими кейинги ўн йилликдан ривожланишнинг муҳим босқичига ўтди.
1975 йилда Ислом тараққиёт банкининг таъсис этилиши ислом молиясининг 
глобал босқичга ўтганлигини англатар эди. Шундан сўнг исломий молиявий 
муассасалар сони ортиб, уларнинг географик қамрови кенгайиб борди.
ХХI асрга келиб, муқобил молиявий инструментлардан фойдаланиш кўлами 
кенгайиб борди ва айрим йўналишлари нисбатан янги бўлса ҳам анъанавий 


45 
молия тизими сингари кўп жиҳатдан шаклланган. Ислом молияси бугунги 
кунда ҳам жадал ривожланаётганлиги жаҳон ҳамжамиятининг унга бўлган 
ишончи ортиб бораётганлигидан далолатдир. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling