Абу Али ибн Сино иш устида. Рассом: Р. Арибжанов
Download 1.82 Mb.
|
Ибн Сино
Абу Али ибн Сино ҳайкали. Кортрейк, Белгия Ибн Сино ботаника масалалари билан ҳам жуда кўп шуғулланди, чунки табобатда ишлатиладиган доривор моддаларнинг аксарияти ўсимликлардан олинади. У «Китоб аш-шифо» нинг «ан-набот» («Ўсимликлар») қисмида ўсимликларнинг турлари, пайдо бўлиши, озиқланиши, ўсимлик аъзолари ва уларнинг вазифалари, кўпайиши ҳамда ўсиш шароитлари ҳақида ёзади, илмий терминология яратиш соҳасида ҳам иш олиб боради. Ибн Сино ёшлигидан астрономияга қизиққан ва бу қизиқиш умрининг охиригача сакланган. У 8 та мустақил рисола ҳамда «Китоб аш-шифо» ва «Донишнома»нинг риёзиёт қисмларида астрономияга алоҳида бобларни бағишлаган. Птолемейнинг «Алмагест»ини қайта ишлаб, шунинг асосида амалий астрономия бўйича қўлланма яратган. Ибн Сино Журжон шаҳрининг географик узунлигини ўз даври учун бутунлай янги бўлган усул — Ойнинг энг баланд нуқтасини кузатиш opқали аниқлаб берган. Беруний «Геодезия» асарида бу усулнинг тўғрилиги ҳақида гапириб, уни фақат Ибн Сино номи билан боғлайди. Бу усул Европада 500 йил дан кейин (1514 йил) астроном Вернер томонидан янгидан кашф қилинди. Математика соҳасида Ибн Сино Евклиднинг «Негизлар» китобини қайта ишлаб, унга шарҳ ва тўлдиришлар киритди, геометрик ўлчамларга арифметик терминология қўллади, «сон» тушунчаси доирасини «натурал сон»дан анча кенгайтирди. Абу Али ибн Сино ҳайкали. Тошкент Шеърият соҳасида ҳам Ибн Сино сезиларли из қолдирди. У ўзининг айрим тиббий асарлари («Уржуза»)ни ражаз вазнли шеърда ёзган. Бундан ташқари, унинг бир нечта фалсафий қиссалари ҳам борки, улар кейинчалик форс-тожик адабиётига чуқур таъсир кўрсатди. Олимнинг форс тилида ёзган бир неча ғазал ва қитъалари, 40 дан ортиқ рубоийлари мавжуд. Унинг шеърий мероси қисман рус ва ўзбек тилларида нашр этилган. Ибн Сино мусиқа бобида Форобийнинг илмий йўналишини давом эттирган йирик назариётчидир. Мусиқа ҳақидаги «Жавомеъ илм ул-мусиқий» («Мусиқа илмига оид туплам») асари «Китоб аш-шифо» нинг бир қисми бўлиб, ҳар бири бир неча бобли 6 бўлимдан иборат. «Ан-нажот», «Донишнома»ларда мусиқа ҳақида кичик бўлимлар мавжуд, «Тиб қонунлари», «Рисолаи ишқ» ва бошқаларда мусиқанинг айрим масалалари ҳақида фикр юритган. Ўз даври мусиқасининг барча муаммоларини баён этган: нағма, бўъд (интервал), лад тизимлари, ийқо, куй яратиш, мусиқа асбоблари ва ҳ. к. Европада кейинчалик «соф тизма (товушқатор)» аталган мусиқавий тузилмани биринчи бўлиб асослаган. Ибн Сино мусиқий гўзаллик ҳақида мукаммал таълимотни илгари суриб, мусиқани ҳамоҳангликнинг энг камолга етган тури деб билади. Ритм масалаларига Шарқнинг бошқа мусиқа назариётчилари сингари аруз бадиий тизим билан боғлиқ ҳолда қарайди. Табиб сифатида у мусиқани муҳим тиббий воситалар жумласига киритган. Инсон нутқий оҳанглари ривожланиши натижасида мусиқа пайдо бўлганлиги ҳақидаги назарияси ҳозирги замонавий мусиқа назарияларига мос келади. Ўзининг баркамол шахсни тарбиялаш ғоясида мусиқани асосий воситалар сирасига киритган. Абу Али ибн Сино ҳайкали. Душанбе Ибн Синонинг табобатда қилган ишлари унинг номини бир неча асрларга шу фан соҳаси билан чамбарчас боғлади. Олимнинг табобат тараққиётидаги буюк хизмати шундаки, у ўзигача ўтган турли халқ намояндалари томонидан асрлар давомида тиб илми соҳасида тўпланган маълумотларни саралаб, муайян бир тартибга солди ва уларни ўз тажрибалари билан бойитган ҳолда маълум назария ва қонун-қоида асосида умумлаштирди. Бунга унинг «Тиб қонунлари» ва бу асарнинг жаҳон тиб илми тарихида тутган мавқеи ва қозонган шуҳрати ёрқин далилдир. Ибн Синонинг табобат соҳасида қилган ишлари ўша давр табобатини бир неча асрларга илгарилатди ва айрим соҳаларда ҳатто ҳозирги замон тиббиётига яқинлаштирди ҳам. Олим яшаган даврда бу соҳада антик олимларнинг, хусусан Гиппократ, Гален, Диоскорид ва бошқанинг таълимоти устувор эди. Ибн Сино ҳам ўз тиббий фаолиятида уларнинг назарий қарашлари ва амалий кўрсатмаларига таянди, лекин уларни Ҳиндистон, Хитой, Ўрта Осиё, Шарқ олимларининг ҳамда ўз тажрибалари ва билимлари асосида ривожлантирди ва бойитди. Ибн Синонинг даҳо табиб сифатида шуҳрат қозонишининг асосий омилларидан бири — унинг тиб назариясини, хусусан, анатомия — инсон гавдаси тузилишини мукаммал билишлигидир. Бош суягининг тузилиши, тишларнинг тузилиши тўғрисида у Галенга эргашган ҳолда тўғри фикрлаган. Унинг кўзнинг анатомияси, кўриш жараёнининг қандай содир бўлиши ва унда кўз қорачиғининг роли, кўз мускулларининг жойлашиши хусусида ёзганлари замонавий офтальмологияга яқиндир. Асаблар, қон томирлар, мушакларнинг тузилиши ва функциялари тўғрисида ёзганлари анатомиянинг амалиёт билан боғлиқлигини кўрсатади. Бу эса амалий анатомиянинг асосчиси деб тан олинган рус олими Н. И. Пироговни Ибн Синонинг издоши дейишга асос беради. Абу Али ибн Сино ҳайкали. Партенит, Қрим Ибн Сино ўткир диагност эди. Унинг баъзи ташҳис усуллари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Перкуссия (аъзога уриш орқали диагноз қўйиш)ни, хусусан, асцит ва метеоризмни фарқлашда, истисқони аниқлашда (қоринга секин уриш орқали) қўллаган. Бу усул 600 йилдан кейин веналик табиб Леопольд Ауэнбруггер (1722—1809) томонидан қайта кашф қилиниб, яна 50 йилдан сўнг амалиётга кирган. Олим қон туфлаш ҳолатлари ва нафас олиш турларини чуқур ўрганиб, улардан ташҳисда фойдаланган. Ибн Сино турли касалликларнинг дифференциал диагностикасида ва гавданинг умумий ҳолатини аниқлашда томир уриши, сийдик ва нажасга қараб олинадиган белгиларга катта эътибор беради. Масалан, диабет (қанд) касаллигини у сийдикнинг ҳолати, шу жумладан, ундаги ширинлик моддасига қараб ташҳис қилади. Диабет касаллигида сийдикда қанд моддаси бўлишини 1775 йилда инглиз олими Добсон аниқлаган. Табобат тарихида биринчи бўлиб Ибн Сино вабо билан ўлатни фарқлаган, юқумли касалликлар билан оғриган беморларни бошқалардан ажратган ҳолда сақлаш кераклигини таъкидлаган, менингит, ошқозон яраси, сариқ касаллиги, плеврит мохов, захм, қизамиқ, сувчечак, куйдирги каби касалликларнинг белгилари ва кечиш жараёнини тўғри тасвирлаб берган. Қутуриш касаллигининг кўринишлари, унинг юқумли характери, беморнинг бу касалликдаги ҳолатларини жуда тўғри аниқлаган. 1804 йилда европалик олим Цинке қутурган ҳайвонларнинг сўлаги юқумлилигини тасдиқлаган. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling