Абу райҳон беруний асарларидан иқтибослар, Ҳикмат ва ривоятлар
Нечта камолот даври мавжуд
Download 182.5 Kb.
|
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ АСАРЛАРИДАН ИҚТИБОСЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қулоқ ва кўздан қўрқамиз
- Қуёшнинг нечта номи бор
- Эра қандай аниқланади
Нечта камолот даври мавжуд
Ан-Нотилий шундай деган: “Инсон учун учта камолот даври мавжуд. Бири — балоғатга етиши, яъни ўзи каби бировнинг ундан бўлиши мумкин бўладиган вақт бўлиб, иккинчи етти йилликнинг (собунинг) бошидир; иккинчи “камолот” тафаккур қуввати бўлиб, унинг ақли қувватдан феълга чиқадиган вақти, яъни олтинчи етти йилликнинг бошидир; учинчи “камолот” — одам ёлғиз бўлса, ўзини, уйланган бўлса оиласини, подшоҳ бўлса, фуқаросини кутишга ярайдиган вақти”. Ан-Нотилий “камолот” муддатини бир юз қирқ йил деган, яъни инсон шу ёшгача яшаши мумкин экан. Қулоқ ва кўздан қўрқамиз Жамил ал-Азарий дейди: “Хурсандчилик манзилида бўлсак ҳам, қулоқ ва кўздан қўрқиб турамиз”. Чунки кўз кузатувчи аъзо саналади. Қулоқ сезгиси тешиги роғалари эса қулоқ солади — ундан ҳеч нарса яширин қолмайди. Қуёшнинг нечта номи бор? Ҳиндлар биргина нарсани жуда кўп исм билан атайдилар. Мисол учун қуёшни олайлик: Айтишларича, улар қуёшга мингта ном берганлар. Араблар ҳам шерни мингтага яқин исм билан атаганлар. Шернинг арабча исмлардан баъзиси ўзига мувофиқ, баъзиси эса унинг ўзгариб турадиган аҳволидан ёки ундан содир бўладиган феъллардан олинган исмлардир. Бу ҳам сиёсат. Ёруғ тош Абу Башар Сайрафий бир куни тоғасиникида қизиқ воқеанинг гувоҳи бўлибди. Қизил ёқут келтиришибди. Ёқутнинг ёруғида кечаси китоб ўқиш мумкин экан. Биллур билан кўрилган хатлар кўзга йўғонлашиб, сатрлар ораси кенгайиб кўринибди. Нима учун бундай кўринишини ойнак ҳақидаги китоблар ечиб беради. Эра қандай аниқланади? Агар бир киши ўзига маълум бир эра орқали бошқа тарихни билмоқчи бўлса, ўша маълум эрани кунларга айлантирсин. Бунинг мажмуи “асл” деб аталади. Кейин иккови, яъни маълум ва матлуб тарихлар бошланиши ўртасидаги (фарқ)ни олсин! Биз уни “таъдил” деб атаймиз. Агар маълум тарих матлуб тарихдан олдин бўлса, аслдан таъдилни камайтиради: агар маълум тарих матлуб тарихдан кейин бўлса, унга таъдилни қўшади. Бунинг жами матлуб тарих кунлари бўлади. Шу кунларда ўша тарихга тегишли йил миқдорига тақсим қилсин, бундан чиққанлар тўла йиллар, қолганлари кунлардир. Бу кунларни йиллар ойларига айлантирилади ва ойларнинг ҳар бирига биз айтиб ўтган миқдор — (кунлар)дан кераклиси берилади. Ана шулар қўш қават “тайласон”да тарихлар ораларидаги кунлар бўлади. Яна Худо билимдонроқдир. Download 182.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling