“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Шунқорбек:- Бу қандай гan! 
Жайҳунбек:- Беҳаёлик! 
Қоплон ботир:- Бу биз учун ҳақорат! 
Суҳайлий:- Беклар, шовқин кўтарманглар! Қоплон ботир, тинчланинг. 
Беруний:- Агар Маҳмуд Ғазнавийнинг талабини қондирсак, 
Агар хутба ўқитилса Ғазнавийнинг номига, 
Хоразмни икки қўллаб унга тутган бўлардик! 
Сўнг, Хоразм қарам бўлиб қолур эди Ғазнага! 
Маъмун:-Ундай эмас! Кўп оширманг, Абу Райҳон Беруний!
Султон мени иззат қилур. Агар унинг номига хутба ўқитилганда ҳам 
Хоразмнинг шаънига доғ тушмайди, мавқеини йўқотмайди Хоразм. 
Шайхулислом:- Боракалло! Гапингиз ҳақ! Биз хурсандмиз, шаҳаншоҳ! 
Беруний:- Демак, султон талабини қабул қилмоқчимисиз? 
Маъмун:- Бошқа илож топилмайди. Абу Райҳон, азизлар!.. 
Яна шовқин кўтарилади. Беклар, лашкарбошилар қилич яланғочлаб, шоҳга 
хужум қиладилар. Қоратегин, Сополтегин ва уларнинг сарбозлари ҳам қилич 
ялангочлаб, шоҳни химоя қиладилар. 
Шунқорбек:- Бу хиёнат! 
Жайҳунбек:- Бу сотқинлик! 
Қоплон ботир:- Ўлим! Ўлим, сотқинга! 
Қоратегин:- Ўзингни бос, Қоплон ботир! 


40 
Сополтегин:- Қўлингни торт, ҳовлиқма! 
Ҳамма ҳаяжонда, саросимада. Баъзилар қурқиб,
саройдан тез чиқиб кетадилар. 
Шайхулислом:- Шошманг! Тўхтанг! Бу қандай гan! Оздингизми ақлдан! 
Қандай қилиб шоҳга қарши қилич ялангочлайсиз! 
Қоплон ботир:- Бу шоҳ эмас, хиёнатчи! 
Шунқорбек:- Шоҳ сотилган! 
Жайҳунбек:- Шоҳ - сотқин! 
Беруний:- Қизишманглар! Беҳуда қон тўкилмасин! Қизишманг! 
Қоплон ботир ғазаб билан қиличини қинга солади. Бошқалар ҳам қиличларини 
ғилофига соладилар. 
Қоплон ботир:- Шуни яхши билиб қўйинг, Шайхулислом, шаҳаншоҳ,
Сизлар юртни берсангиз ҳам биз бермаймиз душманга! 
Сизлар юртни сотсангиз ҳам биз сотмаймиз ҳеч қачон!
Ҳеч қанақа ёвузга ҳам қул бўлмайди Хоразм!
Хоразмнинг лашкари бор! Хоразмнинг халқи бор! 
Ал Хоразмий юрти оёқ ости бўлмас ҳеч қачон!
Хоразмнинг дулдуллари з;али кишнаб турибди. 
Хоразмнинг сарҳадлари ҳали жуда мустаҳкам! 
Қўлимиздан ҳали қурол тушган эмас, тушмайди! 
Ёвга қарши жанг қиламиз бир томчи қон қолгунча! 
Билиб қуйинг Қоратегин, Сополтегин, Маймандий, 
Агар юртга бош суҳсангиз, бошдан жудо бўласиз! 
Шоҳ кўнса ҳам халқ кўнмайди Ғазнавийнинг сўзига! 
Қани, кетдик, биродарлар, тарк этамиз саройни!
Субутсизлар ва қўрқоқлар жон сақласин саройда! 
Қоплон ботир бошлиқ беклар, лашкарбошилар 
шитоб билан саройдан чиқиб кетишади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling