“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Жаъфар:- Юклар бари тайёр бўлди. Юринг, устоз, кетайлик. Хайрлашиб  бўлгандирсиз...  Беруний:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Жаъфар:- Юклар бари тайёр бўлди. Юринг, устоз, кетайлик. Хайрлашиб 
бўлгандирсиз... 
Беруний:- Жилиш қийин бу ердан, Худди ушлаб турган каби этагимдан 
Гулсанам... 
Жаъфар:- Азиз устоз, фойдаси йўқ, қайтиб чиқмас қабрдан. Ёв яқинлаб 
келмоқдадир, ёмон бўлур кетмасак. Юринг, устоз, ёлвораман! 
Беруний:- Дўстим, яна гул келтир. Сўнгги марта гул сочайин Гулсанамнинг 
қабрига... 
Жаъфар чиқиб кетади. Беруний тиз чўкиб қабрни ўпади, ёшини артади. 
Жаъфар бир қучоқ гул келтиради. 
Жаъфар:- Мана, устоз, гул келтирдим. 
Беруний:- (Ўрнидан туради, гулларни олиб Гулсанамнинг қабрига сочади) 
Гулни яхши кўрарди... Барча китоб, қўл ёзмалар олиндими? 
Жаъфар:- Олинди. Ҳеч бир нарса қолгани йўқ. Юринг, тезроқ кетайлик! 


43 
Беруний:- Агар менга бирор нарса бўла қолса, азизим, қўл ёзмалар, 
китобларим йўқолмасин. 
Жаъфар:- Йўқолмас. 
Ташқаридаи от туёқларининг дупури эшитилади. Бир оздан сўнг Ибн Сино 
билан Худойберди киришади. Иккови ҳам йўл кийимида, қўлларида қамчи. 
Ибн Сино:- Қани, дўстлар, тайёрмисиз? 
Беруний:- Сизлар бора туринглар, Биз ҳадемай йўлга чиқиб, сизга етиб оламиз. 
Ибн Сино:- Ибн Ироқ, Масиҳийлар аллақачон кетишди, 
Биз кечикдик, вақт ғанимат, фурсат қўлдан кетмасин. 
Беруний:- Коплон ботир келаман деб ваъда берган, келади.Уни кутмай кетиб 
қолсам уят бўлур, азизим.У биз билан ҳамроҳ бўлиб бормоқчидир сафарга.
Ибн Сино:- Ундай бўлса Чуқурсойнинг нарёғида кутамиз. 
Жаъфар:- Қумбосканнинг ёнидами? 
Худойберди:- Ҳа, шу ерда кутамиз. 
Ибн Сино:- Абу Райҳон, тезроқ боринг, кўнглим жуда безовта.. 
Беруний:- Ташвиш қилманг, тезда дийдор кўришамиз, азизим,қаранг, дўстим, 
ўртанмоқда, кул бўлмоқда Хоразм! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling