“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Қоратегин:- (заҳарханда билан) Султон Маҳмуд ҳузурида бошқачароқ 
сайрайсан! Қани, юринг, калондимоғ Абу Райҳон Беруний! Берунийни олиб 
чиқиб кетадилар. 
П а р д а 


45 
БЕШИНЧИ КЎРИНИШ 
 
Урганчнинг бир чеккаси, дала. Султон Маҳмуднинг қароргоҳи, oқ чодир. 
Узоқдан ёнаётган Урганчнинг алангалари кўриниб туради, жанг шовқинлари, 
отларнинг кишнашлари, одамларнинг фарёди эшитилиб туради. Даҳшатли ва 
нотинч тун. Султон Маҳмуд чодирда яқин аъёнлари билан май ичиб ўтирибди. 
Чодирни белларига олтин камар боғлаган, ҳарбий кийимли хос ғуломлар 
сақламоқда. Султон Маҳмуд хурсанд, мағрур, ширакайф. 
Маҳмуд:- Хоразмнинг пойтахти бошдан-оёқ ёнмоқда, 
Мен исиниб ўтирибман унинг алангасида. 
Қулоғимга чалинмоқда мағлубларнинг фарёди, 
Биз ғолибмиз! Тангри бизни ёрлақади бу гал ҳам! 
Маймандий:- Чунки, султон, сиз ғозийсиз! Сиз ғолибсиз доимо! 
Тангри севган бандасига зафар ато қилади! 
Маҳмуд:- Барча қишлоқ ёндирилсин! Урганч хароб этилсин!
Тўғонларни бузиб ташланг! Боғлар пайҳон қилинсин!
Ишга яроқсиз касаллар, кексалар қатл этилсин!
Ёш-яланглар қул қилиниб, бозорларда сотилсин!
Хунармандлар, косибларни жўнатинглар Ғазнага, 
Ўша ерда ишласинлар бойлик қушиб бойликка.
Хоразмнийг хазинаси, бойликлари филларга 
Ортилсину хазинамга юборилсин. 
Маймандий:- Хўп, султон! Ҳаммаси ҳам бажарилур. 
Маҳмуд:- Уч кун муҳлат беринглар, Халқни талаб, ўлжаларга бойиб олсин 
аскарлар. 
Маймандий:- Хотиржам бўл, улуғ султон, айтганингдек қиламиз. 
Маҳмуд:- Хоразмнинг куни битди! Ҳа бу ёpyғ жаҳонда битта Ғазна обод бўлса, 
етади! 
Маймандий:- Ҳа, шубҳасиз! 
Ташқарида чопиб келиб тўхтаган от туёқларининг дупури эшитилади. Кўп 
ўтмасдан, эркакча кийинган, қилич ва қалқон таққан, олтин дубулға кийган 
Сайёра кириб келади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling