Беруний:- Бошимизга бало ёғди! Даҳшат устига даҳшат!
Қоплон ботир:- Кўчаларда жанг бормоқда... Ялпи қиргин бошланди...
Шунқорбек ҳам, Жайҳунбек ҳам халок бўлди урушда...
Беруний:- Жаъфар! Қани, ярасини тезроқ боғланг!
Жаъфар:-Хўб, ҳозир.
Қоплон ботир:-Мени қўйинг...куним битди... Тезроқ қочинг...
Қочинглар... Ҳадемасдан уйингизга душман босиб келади...
Афсус, энди сизга ёрдам беролмайман... кечиринг...
Сизни ёвдан қуриқламоқ эди менинг мақсадим...
Афсус... Афсус... мақсадимга етолмадим... минг афсус...
Қоплон ботир йиқилиб ўлади.
Беруний:- (ҳаяжонда) Шўрлик ўлди!.. Қандай даҳшат! Қандай даҳшат!
Худойим!.
Ташқаридан шовқин, килич жаранглари эшитилади. Кўп ўтмай, қўлларида
яланғоч қиличи, бир неча навкарлар билан Қоратегин, Сополтегинлар кириб
келишади.
Қоратегин:- Ҳа, хайрият, уйда экан! Бахтимиздан ўргилай!
Сополтегин:- Энди ҳорма, Абу Райҳон, ахир қўлга тушдинг-ку!
Қоратегин:- Бундай улуғ асир учун султон Маҳмуд Ғазнавий, бўйимизга ўлчаб
туриб бизга олтин беради!
Сополтегин:- (Қоплон ботирнинг жасадини тепиб)
Аблаҳ, ахир ўлибди-ку! Юз кишининг бошини еди жангда!
Мени эса, огир ярадор қилди.
Ҳақиқатан бу ярамас уста қиличбоз экан.
Беруний:- Тепма унинг жасадини ифлос оёғинг билан!
Сополтегин:- Хо, ҳали ҳам бўш келмайди бу зот қўлга тушса-да!
Қоратегин:- Қани дарҳол кишан солинг оёғига, қўлига!
Қилмишига лойиқ энди жазосини тортади!
Навкарлар Берунийнинг қўл-оёғига кишан соладилар.
Жаъфар :- (йиғлаб) Азиз устоз!..
Беруний:- Қўй, йиғлама! Баланд кўтар бошингни!
Бу золимлар, бу аблаҳлар кўз ёшингни кўрмасин!
Сополтегин:- Тилингни тий!
Беруний:- Ҳеч вақт, малъун, тиёлмайсан тилимни!
Қўлларимга кишан солдинг, аммо менинг тилимга
Асло кишан сололмайсан, Ғазнавийнинг кўппаги!
Do'stlaringiz bilan baham: |