Масъуд:- Азиз устоз, сизни кўрдим, бахтиёрман!
Беруний:- Ташаккур!
Унсурий:- Салом сизга улуғ олим, алломаи замона!
Беруний:- (қаддини ростлаб узоқларга тикилади. Нурда. ҳайкалдай бўлиб
кўринади. У мағрур, у ғолиб)
Салом, бахтли авлодларим! Салом, бахтли замонлар!
Мен сизларга минг йил оша қизғин салом йўллайман!
Қабул этинг бобонгизнинг эзгу саломларини!
Мен умримни илму фанга бағишладим агарда
Яна минг йил яшасам ҳам худди шундай қилардим.
50
Чунки, фанга боғлиқ эрур келажакнинг камоли.
Чунки фанда аён бўлур ҳақиқатнинг жамоли.
Фан инсоннинг ақлу идрок, заковати, меҳнати,
Истеъдоди, даҳосининг баҳоси йўқ меваси.
Разолатнинг, тубанликнинг кушандаси эрур фан.
Олов бўлиб ёндирур фан жаҳолатни, зулматни
Машъал бўлиб ёритур фан инсонларнинг йўлини!
Фан бобида яратганим илмий жавоҳирларни
Замонанинг ва тарихнинг қўлларига топширдим,
Улар сизга меросимни ҳеч шубҳасиз етказгай.
Келажакнинг умидлари нур бермакда кўзимга...
Авлодларим, дунёда сиз бор экансиз умримнинг
Ниҳояси йўққа ўхшаб кўринади ўзимга...
П а р д а
Do'stlaringiz bilan baham: |