“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Маҳмуд:- (бақиради) Ёлғон!  Маймандий:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Беруний драма

Маҳмуд:- (бақиради) Ёлғон! 
Маймандий:- Туҳмат! 
Маҳмуд:- Бунақа гап бўлган эмас! 
Маймандий:- Бўлмаган! 
Беруний:- (кулиб) Бу шоирнинг ҳамда халқнинг сенга берган баҳоси! 
Махмуд:- Сен ўласан, Абу Райҳон! 
Беруний:- Ҳаммамиз ҳам ўламиз! Ҳеч шубҳасиз, бир ўлим бор ҳамманинг ҳам 
бошида. Биров олдин ўладию биров кейин ўлади. Бу табиат қонунидир, вақти 
келса дунёдан мен кетаман. 


49 
Маҳмуд:- Вақти келди! 
Беруний:- Шаксиз, сен ҳам кетасан. Барча қилган ишимизга тарих гувоҳ 
бўлади. Келажакда ҳаммамизни тилга олур авлодлар, биримизни яхшилаб-у 
биримизни ёмонлаб. Биримизга раҳмат айтур, биримизни лаънатлар. Қани, 
айтчи, авлодларга сендан нима қолади. Харобами? Вайронами? Юзинг қора! 
Қўлинг қон! Мен дунёга келиб фақат хайрли иш қилдим, ҳа сенга ўхшаб юрт 
бузмадим, қон тўкмадим, ёқмадим. Авлодларга мерос бўлиб, бойлик бўлиб халқ 
учун, мендан яхши сўз қолади, мендан китоб қолади. Фаннинг буюк денгизига 
ирмоқ бўлиб интилдим. Фан дарёси азим дарё, у дарёга менинг ҳам қилган 
ишим ҳеч бўлмаса томчи бўлиб қўшилур! 
Маҳмуд:- Демак, сўзинг тамом бўлди. Жаллод! 
Шу топда югурганча Масъуд, орқасидан Унсурий киради. 
Масъуд: - Шошманг, отажон! Берунийга қўл кўтармак гуноҳ эрур, султоним! 
Агар уни қатл этсангиз тарих сизни кечирмас, авлодларнинг лаънатига
нафратига қолурсиз. Маърифатнинг хазинаси тугар агар у ўлса. Берунийни 
менга беринг, ундан таълим олайин! Илм ўрганай Абу Райҳон каби улуғ 
олимдан. Менга беринг Берунийни! Менга керак Беруний! Кўпдан бери 
шогирд бўлгим келар эди устозга. 
Унсурий:- Шаҳзоданинг сўзларига қулоқ осинг, султоним! Берунийдай 
алломани кўрган эмас замона! 
Масъуд:- (Маҳмуднинг оёғига йиқилиб) Берунийни ўлдирсангиз мени қўшиб 
ўлдиринг! 
Маҳмуд:- Тур ўрнингдан! Пирим, яна сиз тушдингиз орага... Масъуд ўрнидан 
туради. Маҳмуд ўйчан, Берунийнинг ёнига боради, унга узоқ тикилиб қарайди. 
Абу Райҳон олимлигинг қандай, уни билмайман, 
Аммо, лекин, мардлигингга, юрагингга қойилман... 
Мард экансан, ҳеч ким менга айтолмаган гапларни
Тортинмасдан, ҳайиқмасдан ва ўлимдан қўрқмасдан
Айта олдинг. Майли, қани, кишанини ечинглар... 
Қоратегин билан Сополтегин Берунийнинг кишанларини ечишади. 
Мана, ўғлим, Берунийни сенга бердим, ола қол; 
Нима қилсанг ихтиёринг... пишириб е, хоҳласанг... 
Маҳмуд орқасидан Маймандий, Қоратегин, Сополтегинлар чиқиб кетишади. 
Масъуд, Унсурий Беруний билан йиғлаб, қучоқлашиб кўришади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling