“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Қоратегин:- О, бу гаплар қанча оғир...  Сайёра:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Қоратегин:- О, бу гаплар қанча оғир... 
Сайёра:- Бундан огир гаплар бор. 
Қоратегин:- Ё раббий! 
Сайёра:- Ҳа шуни яхши билиб қўйки, мен билган эркакларнинг орасида сен 
тўртинчи эрурсан. 
Қоратегин:- (бўғилиб)Айт, улар ким?? 
Сайёра:- (кулиб)Улар ғулом, қул эдилар. 
Қоратегин:- Қаерда?! 
Сайёра:- Қopa ерда. 
Қоратегин:- Э, худойим! 
Сайёра:- Бир неча кун маишати,ишратдан сўнг бошларини олдирганман... 
Қоратегин:- Ё раббий! 
Сайёра:- (кулиб)Қандоқ қилай, эркакларни жуда яхши кўраман,хўш, энди ҳам 
мендан кўнгил узмайсанми? 
Қоратегин:- Ҳеч қачон!Ўтган ишга салавот, деб тақдиримга тан бериб, 
сенинг қулинг бўлмоқчиман, сенсиз менга ҳаёт йўқ! 
Сайёра:- Хоразмшоҳ саройини эгаллаймиз қўшинси.Бизга содиқ бўлмаганлар 
ҳайдалади саройдан. Хоразмшоҳ саройида ёлғизланиб қолмаслик учун ғулом, 
маҳрамлардан кўпроқ олиб кетамиз. Тушундингми? 
Қоратегин:- Ҳа маликам, хизматингга тайёрман. 
Маҳмуд билан Маймандий кирадилар. 
Маҳмуд:- Хўш, сўзлашиб бўлдингларми? 
Сайёра:- Қоратегин тушунди.
Маҳмуд:- Ундай бўлса Хоразмга шу бугуноҳ жўнайсан
Шоҳ Маъмунга, мулларга биздан қуюқ салом айт! Муллаларга совға-салом ола 
боргил! 
Қоратегин:- Тушундим. 


24 
Қоратегин таъзим билан чиқиб кетади 
Маҳмуд:- Берунийни саройимга келтиришни буюрдим,Қоратегин уддасидан 
чиқолмаса бу ишнинг,сен илож қил, йўлини топ, Берунийни қўлга ол! 
 Сайёра:- Улуғ султон, сенинг амринг вожиб эрур мен учун. 
П а р д а 
УЧИНЧИ ПАРДА 
 
БИРИНЧИ КЎРИНИШ 
Орадан бир қанча вақт ўтган. Берунийнинг ҳовлиси. Ёз пайти, гулзорда гуллар 
чаман бўлиб очилиб ётибди. Ўртада шоҳсупа, бир чеккада каравот
мажнунтоллар билан ўралган мармар ҳовуз. Супада ипак гиламлар, шоҳи 
кўрпачалар тўшалган, ўртасида хонтахта. Хонтахта устида ҳар хил 
китоблар, қўл ёзмалар, қоғоз, сиёҳдонлар, глобус ва ҳар хил илмий асбоблар. 
Тонг оқариб келмоқда. Шамдонда шам ёниқ. ҳеч ким йўқ. Бир оздан сўнг бир 
даста гул кўтариб Гулсанам киради. У ёқ бу ёққа қарайди, гулларни гулдонга 
қўяди. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling