“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Худойберди: - Зеҳни ўткир, ақли расо эмиш Абу Райҳоннинг...  Жаъфар


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Худойберди: - Зеҳни ўткир, ақли расо эмиш Абу Райҳоннинг... 
Жаъфар: - Ўқимаган китоби йўқ, ўрганмаган тили йўқ, арабу форс, юнону 
ҳинд, яҳудийлар тилини она тили каби билур. Ҳамма фанни ўрганган: Тарих, 
ҳисоб, жуғрофия, илми нужум, фалсафа, тил илмини яхши билур, кимёнинг 
устаси. Мусиқадан, шеъриятдан хабари бор мукаммал. Хуллас, устоз 
билмайдиган илм йўқдир дунёда. У Афлотун ва Арасту, Суқрот ҳаким, 
Форобий таълимотин сувдай билар, расо чаққан мағзини. У фанга фан қўшган 
олим, илму
фанни бойитган. Бу замонда Берунийга тенг келувчи олим йуқ! У 
замоннинг алломаси, донишманди, доҳийси! Бунга мисол у яратган «Ал-боқия» 
китоби! 
Худойберди:- (курейда турган зар муқовали «Ал-боқия»ни олиб кўзига суртади, 
ўпади) “Ал-боқия!”, “Ал-боқия!” 
Жаъфар:- Китобларнинг султони! “Ал-боқия” — фан бошига кийгизилган 
олтин тож! Бу китобда араб ва форс, юнон, румо, яҳудий, Сурд, Хоразм, Миср, 



Хитой, турк ва бошқа халқларнинг солномаси, урфу одат, дини, байрам, 
тўйлари, маросими, тарихлари тўла баён этилган. Ҳа, ўзининг олимлиги, 
эътиқоди туфайли Муллаларнннг ғазабига учраб, даҳрий саналиб, Хоразмдан 
қувилганди йигирма уч ёшида! Шундан кейин узоқ йиллар қувғинларда яшади. 
У сарсону саргардонлик азобини кўп тортди. Аммо олим ҳаммасига бардош 
берди, чидади. Тақдир экан, оқибатда яна қайтди ватанга. Ватанини — 
Хоразмни жондан ортиқ севади. Журжон шоҳи Вашимгирнинг саройида 
турганда, иззат-икром курганда ҳам Хоразмни қўмсарди. 
Худойберди:- Хоразмшоҳ, ҳақиқатдан, илму фаннинг ошиғи! Ҳа, шоҳимиз 
Бухородан, Самарканддан, Бағдоддан, Нишопурдан, Кашмир, Ҳирот, Мисру 
Балху Шероздан юзлаб олим, шоирларни саройига тўплади. Илми дониш 
ташкил этди. Мана, бугун Хоразм илму урфон ривож топган мамлакатга 
айланди. 
Жаъфар:- Аммо ҳали жоҳиллар ҳам Хоразмда етарли. Жаҳолатнинг кони 
бўлган мутаассиб муллолар фанга қарши қиличини ғилофидан суғурган. Ҳа, 
ҳали жанг тугамаган. Мунозара авжида. 
Бир неча мулозимлар билан вазир Суҳайлий киради. Мулозимлар қўлларидаги 
гулоб, шарбат ва шароб қуйилган кумуш кўзачаларни ва заррин қадаҳларни 
курсиларга қуйишади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling