“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Қоратегин:- Бу гапингиз кимга шама? 
Беруний:- Фараз қилинг — султонга! 
Шайхулислом:- Абу Райҳон! 
Аълам:- Бу қандай гaп 
Суҳайлий:- Ўйлаб сўзланг, Беруний.
Беруний:- Ҳa, Маҳмуднинг оч кўзлари Хоразмга тикилган. Хоразмнинг 
дабдабаси, Хоразмнинг бойлиги унга тинчлик берармиди?! 
Маъмун:- (безовта) Чиқиб кетдик мавзудан! Бу мажлисда сиёсатдан сўз 
очмаслик мақбулроқ... 
Қоратегин:- Султон Маҳмуд Хоразмга душман эмас! 
Шайхулислом:- Мутлақо! 
Қоратегин:- Ҳа, Хоразм ислом юрти, қандай қилиб мусулмон, мусулмонлар 
ўлкасига қарши қўшин тортади?! 
Шайхулислом:- Рост айтасиз! Султон Маҳмуд дини ислом ҳомийси! У ҳеч 
қачон чиқкан эмас каломулло сўзидан! Султон фақат кофирларга қарши қўшин 
тортади. Қаёқдаги йўқ гапларни айтиб, бизни қўрқитманг! 
Беруний:- Мунофиқлик ёмон иллат, омон бўлсак кўрармиз. 


13 
Шайхулислом:- Бандаларни итоатга ва тавбага ўргатиш, бу дунёнинг 
лаззатидан воз кечишга чақириш, охиратни тушунтириш, мана булар савоб иш! 
Қоратегин:- Сиз тақсирим, одамларни итоатга чорлайсиз, одамларга бу 
дунёнинг роҳатидан кечинглар, кеча-кундуз тангримизга сажда қилинг, 
ёлворинг, охиратда тангри сизга ато қилур жаннатни, ҳуру ғилмон хизмат 
қилур сизлар учун жаннатда, бу дунёда азоб чеккан у дунёда роҳатда, 
фароғатда бўлур дейсиз... 
Шайхулислом:- Бу ҳаққос рост! Ҳақиқат! 
Беруний:- Аммо, тақсир, нима учун бу гапларга ўзингиз амал қилмай 
келмоқдасиз? 
Ибн Сино:- Айтганлар-ку, мулланинг айтганини қилу, аммо қилганини қилма 
деб. 
Беруний:- Ҳа ҳазратим, саккиз хотин, ўнга яқин канизак, йигирмата чўрию 
қул, данғиллама уйларнинг,боғу роғнинг эгасисиз! Бойлигингиз беҳисоб! Кеча-
кундуз айшу ишрат, жаннатда йўқ таомлар! Буни кўрган бечора халқ, 
яланғочлар, гадолар қандай қилиб сўзингизга ишонади, тақсирим?! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling