“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Масъуд: - (Маҳмуднинг этагини ўпиб) Миннатдормиз, улуғ султон, кўп савоб  иш қилдингиз!  Маҳмуд:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Масъуд: - (Маҳмуднинг этагини ўпиб) Миннатдормиз, улуғ султон, кўп савоб 
иш қилдингиз! 
Маҳмуд:- Шаҳзодам, сен сўрамасанг, бузмас эдим ҳукмимни. Пирим, сизни 
қаттиқ ҳурмат қилишимни биласиз. Сиз ўртага тушмасангиз гуноҳидан 
ўтмасдим. 
Унсурий: - Қуллуқ, султон, миннатдормиз. 
Масъуд:- Миннатдормиз, отажон! 
Унсурий, Масъуд таъзим билан чиқиб кетишади. 
Маҳмуд:- Шоирларнинг имони йўқ... 
Маймандий:- Улар айёр, фирибгар. Шайтонни ҳам алдашади, дарс беради 
иблисга. 
Мулозим кириб таъзим қилади. 
Мулозим:- Халифадан элчи келди. 
Маҳмуд:- Ҳа, ниҳоят! Айт, кирсин! 
Мулозим чиқиб кетади. 


19 
Қани, қандай хабар олиб келган экан, кўрайлик. 
Элчи кириб таъзим қилади. 
Элчи:- Салом сизга, улуғ султон! 
Маҳмуд:- Ваалайкум ассалом! 
Элчи:- (Маҳмудга нома узатиб) Шому саҳар дуо қилур ҳақингизга Халифа, 
сизга бўлган ҳурматини изҳор этур туну кун. Сизни ислом оламининг ғозийси 
деб билади. Дини ислом, шариатнинг ҳомийси деб билади. 
Маҳмуд:- Калтароқ қил! 
Элчи:- Узр, султон... 
Маҳмуд:- Хушомадга ҳушим йўқ! 
Элчи:- Сизга фақат Халифанинг сўзларини етказдим. 
Маҳмуд:- (Маймандийга Халифанинг мактубини бориб) Қани вазир ўқиб 
кўринг, нима дебди Халифа.
Маймандий:- (номани очиб ўқийди) “Султон Маҳмуд Ғазнавий, менга юборган 
мактубингни олдим, ўқидим, мақсадингни англадим. Сен хатингда 
Моворауннаҳрни менга ҳадя эт ва фармон бергилки, у ернинг фуқаролари ўз 
хоҳишлари билан менга итоат этсинлар. Акс ҳолда мен у ерларни қилич билан 
олурмен, дебсан. Шуни яхши билгилки, ислом оламида улардан мўмин-
мусулмонроқ фуқаро йўқ. Мен сенинг талабингни ерига еткизолмайман. Агарда 
сен менинг амру фармонимсиз улар устига юриш қилсанг, барча ислом 
дунёсини сенга қарши оёқлантираман. Омин, тангри ҳаммамизни ўз паноҳида 
асрасин! Имзо чекдим Халифа Қодир. Бағдод.» 
Маҳмуд:- (дарғазаб)Ана сенга Халифанинг айёрлиги, пастлиги! Салом бўлак, 
мактуб бўлак! Саломида мақтайди,аммо менинг талабимни рад этибди 
хатида!Ҳа, элчига ўлим йўқ деб айтишади, бўлмаса,бундай совуқ хабар учун 
олар эдим бошингни! 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling