18
Маҳмуд:-Ўғлим, марҳамат! Сиз учун ва пирим учун доим очиқ эшигим!
Унсурий:- Зарур бир иш мажбур этди бизни бунда келишга.
Масъуд:- Фирдавсийни телба филлар оёғининг
остига ташланглар, деб
буюрибсиз, гуноҳи не шоирнинг?
Маҳмуд:- Ҳа, шаҳзодам, шунинг учун келдингизми? Жуда соз! У нобакор, у
таги паст шоир учун бу ҳам оз! Шоҳномада Эрон устун Турондан, деб ёзибди.
Исёнчилар исёнини мадҳ этибди Фирдавсий! Босқинчилар ёмон дебди! Менга
шама эмасми?!
Масъуд:- Бу гапларни ким айтди?
Маҳмуд:- Ҳамма, вазир Маймандий?
Масъуд:- Вазирингиз туҳмат қилмиш баҳоси йўқ шоирга!
Маҳмуд:- Сабаб? Нега?!
Масъуд:- Маймандийнинг Фирдавсийда қасди бор.
Чунки шоир лаганбардор
вазирлардан кулади.
Унсурий:- Сиз адолат паноҳисиз, шафқат қилинг шоирга! Ахир, султон, у
Фирдавсий! У бир шоҳи шуаро! Ундан улуғ шоир йўқдир ҳозир етти иқлимда!
Биз ҳаммамиз кичкинамиз Фирдавсийнинг олдида.
Маҳмуд:- Пирим, шоҳ шуаро сиз! Ўзингизни камситманг!
Унсурий:- Агарда у қуёш бўлса, бизлар фақат заррамиз. Фирдавсийга шафқат
қилинг!
Масъуд:- Ёлворамиз, султоним!
Маҳмуд:- Шоирларнинг, олимларнинг вазифаси султонни мадҳ этишлик,
шуҳратини дунё бўйлаб тарқатмоқ!
Унсурий:- Сизга шуҳрат келтиради Фирдавсийнинг шуҳрати, агар уни қатл
этсангиз шаънингизга доғ тушур.
Масъуд:- Бутун дунё шоирлари бизга нафрат ўқийди.
Маҳмуд:- (ўйланади) Ундай бўлса, Фирдавсийни пойтахтдан жўнатинг,
пойтахтим муҳтож эмас ундай телба шоирга.
Унсурий:- (
хурсанд) Шу бугуноқ Тус шаҳрига жўнатамиз, султоним.
Do'stlaringiz bilan baham: