“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Масъуд:- Кечирасиз, улуғ султон...  Маҳмуд:- (


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Масъуд:- Кечирасиз, улуғ султон... 
Маҳмуд:- (хурсанд) О, шаҳзода! О, пирим! 
Масъуд:- Сўрамасдан ёнингизга кирдик... 


18 
Маҳмуд:-Ўғлим, марҳамат! Сиз учун ва пирим учун доим очиқ эшигим! 
Унсурий:- Зарур бир иш мажбур этди бизни бунда келишга. 
Масъуд:- Фирдавсийни телба филлар оёғининг остига ташланглар, деб 
буюрибсиз, гуноҳи не шоирнинг? 
Маҳмуд:- Ҳа, шаҳзодам, шунинг учун келдингизми? Жуда соз! У нобакор, у 
таги паст шоир учун бу ҳам оз! Шоҳномада Эрон устун Турондан, деб ёзибди. 
Исёнчилар исёнини мадҳ этибди Фирдавсий! Босқинчилар ёмон дебди! Менга 
шама эмасми?! 
Масъуд:- Бу гапларни ким айтди? 
Маҳмуд:- Ҳамма, вазир Маймандий?
Масъуд:- Вазирингиз туҳмат қилмиш баҳоси йўқ шоирга! 
Маҳмуд:- Сабаб? Нега?! 
Масъуд:- Маймандийнинг Фирдавсийда қасди бор. Чунки шоир лаганбардор 
вазирлардан кулади. 
Унсурий:- Сиз адолат паноҳисиз, шафқат қилинг шоирга! Ахир, султон, у 
Фирдавсий! У бир шоҳи шуаро! Ундан улуғ шоир йўқдир ҳозир етти иқлимда! 
Биз ҳаммамиз кичкинамиз Фирдавсийнинг олдида. 
Маҳмуд:- Пирим, шоҳ шуаро сиз! Ўзингизни камситманг! 
Унсурий:- Агарда у қуёш бўлса, бизлар фақат заррамиз. Фирдавсийга шафқат 
қилинг! 
Масъуд:- Ёлворамиз, султоним! 
Маҳмуд:- Шоирларнинг, олимларнинг вазифаси султонни мадҳ этишлик, 
шуҳратини дунё бўйлаб тарқатмоқ! 
Унсурий:- Сизга шуҳрат келтиради Фирдавсийнинг шуҳрати, агар уни қатл 
этсангиз шаънингизга доғ тушур. 
Масъуд:- Бутун дунё шоирлари бизга нафрат ўқийди. 
Маҳмуд:- (ўйланади) Ундай бўлса, Фирдавсийни пойтахтдан жўнатинг, 
пойтахтим муҳтож эмас ундай телба шоирга. 
Унсурий:- (хурсанд) Шу бугуноқ Тус шаҳрига жўнатамиз, султоним. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling