20
Маймандий:- Маълум, ислом
оламида халифанинг нуфузи, обрўси зўр. Аҳли
ислом унга тамом бўйсунур. Шунинг учун элакишмок яхши бўлмас у билан.
Маҳмуд :- Нима қилиш керак дейсан? Очиқроқ айт фикрингни!
Маймандий:- Хоразмни олиш учун қўшин тортиш шартмикан?
Баъзан битта
гўзал аёл минг қўшиндан афзалдир.
Маҳмуд:- (
ўйланади) Ҳа, гапингга тушунгандай бўлдим, вазир... тасанно!
Хоразмшоҳ билан қуда бўлгил демоқчисан-да! Ҳа, шоҳ Маъмун менга куёв
бўлса ёмон бўлмасди...
Маймандий:- Ёвлик эмас, қариндошлик, дўстлик қapop топарди. Халифа ҳам
жуда хурсанд бўлар эди бу ишдан.
Маҳмуд:-Ўлма, вазир, фаросатинг ва аҳлингга қойилман!
Маймандий:- Фақатгина, маликамиз кўнармикан?
Маҳмуд:- Унайди.
Қарсак чалади. Мулозим киради.
Сайёрани бунда чақир!
Мулозим:- Хўп бўлади, султоним.
Мулозим чикиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: