3аргар:- (Ёқутларни кўздан кечириб ҳаяжонланади.) Ё, алҳазар! Булар ўша
лаълиларми?
Беруний:- Ҳа, ўша.
3аргар: - Тамомила ўзгарибди! Бу мўъжиза!
Жаъфар:- Муъжиза!
Беруний:- Ўн баробар ошиб кетди лаълиларнинг баҳоси.
3аргар:- Шу бугуноқ жазманларга ҳаммасини пуллайман.
Беруний:- (кулиб)Фойдасига тенг шерикмиз!
3аргар:- Жоним билан! Жуда соз!
Беруний:- Хазил, тақсир. Бу лаълилар фанга хизмат қилишди, шy узи бас!
Қолган фойда ўзингизга буюрсин!
3аргар:- Раҳмат, устоз, миннатдорман!
Беруний:- (кулиб) Сизга бойлик, бизга фан! Қимматбаҳо тошлар билан, олтин
билан ишим йўқ. Бўлар фақат тажрибага керак бўлган буюмлар. Алкиндийнинг
китобини қайта-қайта ўқидим. Унда қимматбаҳо тошлар таърифланур
мукаммал.
Заргар:- (Лаълиларни халтага солади бўлак халтадан янги лаълиларни олиб,
Берунийнинг олдига қўяди.)Хўб, мана бу ёқутлар ҳам фанга хизмат қилишсин.
Жаъфар:- Ха, тақсирим мазахўрак бўлиб қолди, чамаси! ,
Заргар:- Йўқ, йўқ! Мақсадим, ҳазрати Берунийга ёрдам кўргазиш ва фанга
холис хизмат қилишдир.
Беруний:- Баракалло! (Янги лаълиларни кўздан кечириб.) Бу лаълилар ҳам
Бадахшондан, Барзганж конидан қазиб олинган.
Заргар:- Мавлоно, тошларни ҳам китоб қилиб ўкийсиз-а!
Беруний:- Касбимиз шунака.
Заргар:- Менга рухсат, устоз! Мен борай, яна келарман.
Беруний:- Майли, тажрибалардан сўнг буюмларингизни олиб кетар сиз.
Заргар чиқиб кетади. Худойберди киради.
Худойберди: - Салом, устоз!
Беруний:- Салом. Кел, Худойберди. Устозинг калай?
Худойберди:- Устозим Ибн Сино ҳам сизга ўхшаб илмий ишлар, тадқиқотлар
билан банд, тажриба устига тажриба.
Беруний:- Ҳа, илмий ҳақиқат тажрибалар, мушоҳадалар, кузатувлар
натижасидагина аниқланади. Хўш, шаҳарда нима гаплар?
Худойберди:- Шаҳарда ёмон гаплар, хунук хабарлар кўп. Шаҳар ола-ғовур.
Шаҳар кўчаларини Ғазна томондан келган аллақандай қаландарлар, дарвишлар,
савдогарлар босиб кетди. Юриш-туришлари, қарашлари шубҳали.
Do'stlaringiz bilan baham: |