“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Ибн Сино:- Яна суворийлар!  Беруний:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Ибн Сино:- Яна суворийлар
Беруний:- Ҳа шу кечаю кундузда суворийлар кўпайиб қолди. Шаҳарнинг у 
бошидан бу бошига қараб чопишгани чопишган. Бу кеча ҳам тинишгани йуқ. 
Нимани ахтарадилар! Кимни ахтарадилар? 
Дабир:- Шоҳга қарши, деб бир қанча аслзодалар, лашкарбошилар қўлга 
олиниб, зиндонга солиндилар, молу мулклари мусодара қилинди... 
Беруний:- Шоҳга нима бўлди? Нега бундай қилади? Нега ўз оёгига ўзи болта 
уради? Бемаслаҳат... 
Дабир:- Бу ерда шоҳимиз Маъмундан кўра малика Сайёранинг, элчи 
Қоратегиннинг саъйи ҳаракати кўпроқ. Ахир ҳозир саройда шоҳ эмас, ўшалар 
ҳукмрон. Навбат менга ҳам келмаса деб қўрқаман... 
Кўчадан яна от туёқларининг овози эшитилади, овозлар дарвоза ёнига келиб 
тинадн. Бир оздан сўнг Қоратегин билан Сополтегин кириб келишади. 


28 
Қоратегин:- О, жамоат жам-ку! Нима, сиз ҳам шоҳга қарши фитна 
уюштиргани тўпландингизми?! 
Беруний:- Нафасингиз бунча совуқ, жаноби элчи! 
Қоратегин:- (кулиб)Хазил! 
Беруний:- Хазилнинг ҳам энг қўполи! 
Ибн Сино:- Мол эгасига ўхшамаса, харом ўлади дейдилар!
Қоратегин:- Кулманг, Ибн Сино, кейин йиғлаб юрасиз! Сизда ишимиз бор! 
Беруний:- Бизнинг сизда ишимиз йўқ! Ахир мен сизни уйимга таклиф 
қилганим йўқ эди-ку! 
Қоратегин:- (кулиб) Биз камтар одамлармиз, таклифсиз ҳам келаверамиз. Биз 
учун яъни, султон Мазмуд Ғазнавийнинг элчилари учун ҳамма эшик ҳам очиқ! 
Беруний:- Бу ер Хоразм! Ғазна эмас! Султон Маҳмуднинг ҳукми бу ерда 
ўтмайди! 
Қоратегин:- (кулиб) Хоразм — султон Маҳмуд куёвининг мамлакати. Куёв 
қайнотанинг хоҳишига қарши бўла оладими? Сиз билан Ибн Синода муҳим 
гапимиз бор! Бошқаларга жавоб.
Беруний:- Булар гапга халал бермайдилар. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling