Беруний:- Келинг, келинг, Бибисора! .
Бибисора:- Сизга қатиқ келтирдим.
Беруний:- О, жуда соз[ Раҳмат! Қатиқ минг бир дардга даводир!
(Қатиқни олиб хонтахта устига қуяди.)
Бибисора:- Мана, кийимларингизни ювиб келдим...
(Кийимларни каравотга қўяди.)
Беруний:- Минг раҳмат! Хўш, ўғилча қалай?
Бибисора:- Тузук... иситмаси босилди... Ибн Сино берган дори жуда яхши эм
бўлди.
Беруний:- Ундай бўлса ўғилчангиз тез тузалиб кетади. Ибн Сино улуг ҳаким,
табобатда тенги йуқ! У табиблар табибию ҳакимларнинг ҳакими!
Бибисора:- Умрлари узоқ бўлсин ҳаким Ибн Синонинг. Ёлғизгина
фарзандимни ҳалокатдан қутқарди.
Беруний:- (Бибисорага қанд-қурс, ҳолва беради) Олиб бориб ўғлингизга беринг
мана буларни.
Бибисора:- (ҳолваларни олиб) Раҳмат, устоз. Бахтимизга омон бўлинг! Минг
яшанг!
Таъзим билан чиқиб кетади.
Бир даста ёқут, лаълиларин кўтариб Жаъфар киради.
Жаъфар:- (ёқут, лаълиларни Берунийга бериб) Мана, устоз, тажрибанинг
натижаси.
Беруний:- Хўш, қалай? (Лаълиларни кўздан кечириб.) О, ажойиб! Очилибди!
Тозарибди! Бир қаранг! Худди ўзим мўлжал қилган натижани берибди.
Жаъфар:- Жуда аъло бўлиб чиқди.
Беруний:- Бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилибди. Заргар биздан жуда мамнун
бўлади. Демак, ўтда қиздирилса ҳақиқ, лаъли, ёқутга, ранг ҳушилур!..
Гўзаллашур, равшанлашур жилоси! Қаранг, тиниқ, шаффоф! Тоза!
Жаъфар:- Худди анор донаси!
Заргар киради.
Заргар:- Салом, устоз! Бевақт келиб, халал берганим йўқми?
Беруний:- Салом! Салом! Келинг, заргар. Ўз вақтида келдингиз, Мана, кўринг,
бизга берган ёқут, лаълиларингиз. (Заргарга ёқутларни беради.)
26
Do'stlaringiz bilan baham: |