23
Қоратегин:-Хоразмшоҳ ўлгунича мен ҳам адо бўламан.Шоҳ қўйнига
кирганингда рашк ўтида ёнаман.
С а й ё р а:- (
кулиб)Қўрқма, сенга муҳаббатнинг сарқити ҳам етади.
Қоратегин:- О, айёрсан!
Сайёра: - Айёрликни ўзларидан ўргандим.
Қоратегин:- Тилинг заҳар!
Сайёра: - Қўрқма, сенга заҳаримни солмайман,бу заҳарнинг эгаси бор.
Қорагегин :- Қайдам...
Сайёра:- Ишон сўзимга!
Қоратегин:- Ким билади, сўзларингга ҳеч ишонгим келмайди.
Сайёра:- Ҳаддан ошма, мен кўкдаги Сайёраман!
Сен эса ерда юрган
ҳашаротсан!
Қоратегии:- Кечир мени, маликам.
Сайёра:- Хоразмшоҳ саройида мендан улуғ зот бўлмас.Шоҳ амридан менинг
амрим устун бўлур! Ахир мен Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳамшираси
бўламан! Амин бўлгил, севгимизга ҳеч ким халал беролмас, Агарда шоҳ эрим
бўлса, сен севгилим бўласан.
Do'stlaringiz bilan baham: