“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Маҳмуд:- (уйчан)Шунақами?.. Ҳа,ҳа...Майли... Бу ёғини кўрамиз... Абу Райҳон  ҳақиқатан жуда катта олимми?  Маймандий:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Маҳмуд:- (уйчан)Шунақами?.. Ҳа,ҳа...Майли... Бу ёғини кўрамиз... Абу Райҳон 
ҳақиқатан жуда катта олимми? 
Маймандий:- Жуда доно дейишади суҳбатида бўлганлар.Ҳозир унга тенг 
келувчи олим йўқмиш жаҳонда. Аммо шаккок, даҳрий эмиш, ўжар эмиш 
ўлгудай. 


22 
Маҳмуд:- Агар менинг саройимга келтирилса Беруний,икки кунда мулла 
қилиб, ювоштнриб қўярдим.Ҳа, Беруний, Ибн Сино каби машҳур олимлар 
Фақат менинг саройимда бўлишлари керакдир. Қоратегин, ё зар билан, ё зўр 
билан уларни саройимга келтирасан! Унамаса... 
Қоратегин:- Тушундим. 
Маҳмуд:- Қўлингдаги нима? 
Қоратегин:- Китоб, Берунийнинг китоби. Ола кел деб, кўп илтимос қилиб эди 
шаҳзода. 
Маҳмуд:- (китобни қўлига олиб варақлаб кўради) Ҳа ,ҳа жуда қизиқ китоб 
бўлса керак бу китоб... 
Масъуд киради. 
Масъуд: - Қоратегин, қани китоб?! 
Маҳмуд:- (китобни Масъудга узатиб)Мана китоб, шаҳзода. 
Масъуд:- (китобни олиб кўзига суртади, ўпади)«Ал-боқия»! Раҳмат сенга, 
қоратегин, минг рахмат! «Ал-боқия»! «Ал-бокия»! Устозимнинг китоби! 
(Китобни варақлаганича, чиқиб кетади.) 
Маҳмуд:- Ҳа, шаҳзода бошқа йулдан бормоқдалар... Минг афсус... Яна қандай 
хабарлар бор? 
Қоратегин:- Ҳа, яқинда Халифа Шоҳ Маъмунга сарпо йуллаб, «Дини ислом 
безаги», «Давлатпаноҳ» деган олий унвон берди. 
Маҳмуд:- (даргазаб)О, маккор!Тили бошқа, дили бошқа субути йўқ Халифа!Бу 
унвонлар фақат менинг учуигина муносиб унвон эди! Уни менинг рақибимга 
берибди! 
Маймандий:- Хафа бўлманг, улуғ султон! Ҳа бўлажак куёвнинг мартабаси 
ошган бўлса нур устига аъло нур. 
Қоратегин: -(хайрон)Қандай куёв?! 
Маҳмуд:- Сайёрани шоҳ Маъмунга бераман. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling