32
Беруний:- Таажжуб... Ҳа, эрта билан ушбу
атиргулларни сен келтириб
қўйганмидинг?
Гулсанам:- (ўпкалаб ) Билиб туриб сурайсиз...
Беруний:- Кечир мени.
Гулсанам:- Нега менга бунча азоб берасиз? Биласиз-ку, сизни... сизни...
Беруний:- Тушунаман, азизим.
Гулсанам:- Агар мени севмасангиз, қийнамасдан...
Беруний:- Севаман!
Йўқ, Гулсанам, йўқ, азизим, шубҳа қилма севгимга!
Ҳар кўрганда юрагимга ларза тушар, ўт тушар,
Муҳаббатнинг гулханида қовриламан, ёнаман.
Кечалари сенга атаб ишқий ғазал тўқийман...
Инон, сенсиз ҳаёт менга зулмат бўлиб кўринур,
Куёш бўлиб ёритади уни сенинг жамолинг.
Кеча-кундуз ҳамроҳ бўлур менга ширин хаёлинг.
Қайга борсам сездирмасдан қаторимда юрасан,
Ишлаганда далда бериб ҳузуримда турасан...
Гулсанам:- Сизсиз менга ҳаёт йўқдир, битди сабру тоқатим.
Энди ҳижрон азобига бардош бера олмайман!
Васлингиздан маҳрум этманг, ёнингизда бўлайин...
Беруний:-
Йўқ азизим, тақдирингни тақдириига боғлама!
Кил устида турган каби доим менинг тақдирим.
Бугун борман, эртага йўқ хавф остида ҳаётим.
Жоним, бугун бу ердаман, аммо, эртага
Қаерларда бўлишимни билолмайман ўзим ҳам...
Ўз бошимни қўриқлашга қурбим етмас, шу ҳолда,
Сени қандоқ қўриқлайман балолардан, азизим!
Йўқ, сен яша фориғ бўлиб ташвишлардан, хавфлардан.
Do'stlaringiz bilan baham: