“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Сайёра:- Ҳа, жуда соз! Қани, кирсин! Бизни холи қолдиринг!  Ҳамма чиқиб кетади. Бир оздан сўнг Беруний киради.  Беруний:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Сайёра:- Ҳа, жуда соз! Қани, кирсин! Бизни холи қолдиринг! 
Ҳамма чиқиб кетади. Бир оздан сўнг Беруний киради. 
Беруний:- Салом. 
Сайёра :- Салом! Хуш келибсиз, азиз меҳмон! 
Беруний:- Ташаккур. Нима, ёлғиз ўзингизми? 
Сайёра:- (кулиб) Нега ҳадиксирайсиз? Еб қўймайман.
Беруний:- Гап ундамас... Менга бир оз ноқулай... 
Сайёра:- Ҳечқиси йўқ! Ўзингизни эркин тутинг бу ерда. Рухсатимсиз бу хонага 
ҳеч ким кира олмайди. 
Беруний:- Кечирасиз, менга қандай хизматингиз бор эди? 
Сайёра:- Қани, аввал ўтиринг-чи!.. Тортинмасдан, яқинроқ! 
Беруний:- (ўзини ноқулай сезиб, бир чеккага омонат ўтиради) Вақтим зиқроқ, 
ишим зарур, тезроқ жавоб берсангиз. 
Сайёра:- Қани, аввал, дастурхонга қаранг! 
Беруний:- Раҳмат, қорним тўқ. 
Сайёра:- (кулиб) Жуда ўжар экансиз-ку! 
Беруний:- Кечирасиз, маликам. 
Сайёра:-(ёнида турган чиройли қутичадан қимматбаҳо тошларни олиб
Берунийга беради) Мановларни кўриб беринг! Ёқут, зумрад. лаълилар... Совғa 
қилиб келтиришди менга аслзодалар. Сиз тошларнинг асрорини жуда яхши 
биласиз. 
Беруний:- (тошларни ҳаяжон ва завқ билан томоша қилади) О, бу тошлар 
жуда ноёб, жуда асл, баҳосиз! Хиндистонлик заргарларнинг санъати бор 


34 
буларда! Улар сайқал беришда ҳам қимматбаҳо тошларга дунёдаги барча 
заргар, усталардан ўтади! 
Сайёра:- Баъзисида аллақандай сирли дуо ёзилган. Бу тошларнинг ҳосияти 
бошқачамиш... 
Беруний:- Масалан?
Сайёра:- Гуёки, “ким бу тошларни тақиб юрса, офатдан, куйдиргидан
сақланармиш, уни илон чақмасмиш. Бу зумрадни илон кўрса кўзи оқиб 
тушармиш. 
Беруний:- (кулиб) Бу ёлғон гaп! Бу афсона! Бу гапларга ишонманг! 
Бу тошларда ҳеч қанақа хосият йўқ, қудрат йўқ. Булар фақат безак, холос! Бу 
тошларни юзтасин тақсангиз ҳам дуч келсангиз илон чиқаверади. Йўқ, бу 
тошлар сақлай олмас эгасини офатдан. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling