“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Ибн Сино:- Агар сиз келиб, ёрдам бермасангиз аҳволимиз нима бўлур эди,  худо билади.  Қоплон ботир:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Ибн Сино:- Агар сиз келиб, ёрдам бермасангиз аҳволимиз нима бўлур эди, 
худо билади. 
Қоплон ботир:- Таажжубланманг, устоз! Ҳамма нарсадан хабардормиз! Ҳар 
гўшада, ҳар ерда бизнинг ҳам кўз-кулоқларимиз, яъни айгоқчиларимиз бор. 
Улар бизни ҳамма вокеадан огоҳлантириб турадилар. Султон Маҳмуднинг ёвуз 
ниятлари бизга маълум. Сополтегиннинг нима мақсад билан бу ерга келганини 
ҳам билар эдик. Пайига тушдик, мана, оқибатда, ўз вақтида пайини қирқдик. 
Беруний:- Тасанно, раҳмат, Қоплон ботир! Бу яхшилигингизни ўла - ўлгунча 
унутмаймиз. Ҳақиқатан ҳам ташқарида оломон борми? 
Қоплон ботир :- Ҳа, устоз! Оломон, халқ безовта! Беклардан, аслзода- лардан 
норози. Улар, сиз тузиб берган сув тақсимоти қоидаларини яна бузмоқдалар. 
Улар деҳқонларга навбат бермай ётибди. Деҳқонларнинг ерлари қовжираб, 
экинлари қуриб кетмоқда, Ахир, эрта баҳорда совуқда муздай сув кечиб, лойга 
қорилиб, оғир, машаққатли қазув ишларини бажарган ўшалар эди! Мана, энди 
роҳатини боёнлар кўрмоқдалар. Халқ норози! Халқ бекларга қарши исён 
кўтармоқчи. 
Беруний:- Азиз Қоплон ботир, биласиз-ку, ҳозир исённинг ваҳти эмас ҳозирги 
исён ташқи ёвга ёрдам бериши мумкин. Хозир бир ёқадан бош чиқариб, кучни 
бир ерга тўплаб туриб, ташқи душманга қарши курашга ҳозирланмоқ лозим. 
Қоплон ботир:-Устоз, биз ҳам шу фикрдамиз. Аммо халқнинг оғир вазиятини 
тушуниш, халқнинг ҳаққоний талабларига одилона жавоб бермоқ, қутурган 
бекларнинг, аслзодаларнинг жиловини пича тортиб қўймоқ зарур. Юрт 
тинчимаса, мамлакат тинчимайди. Беклар, амалдорлар, аслзодалар мансаб
имтиёз, бойлик талашиб бир-бирини бўғиб ўлдиришга тайёр! 
Беруний:- О, бу беклар, аслзодалар халқнинг бошига битган бало! Мен шу 
бугуноҳ шоҳ билан гаплашаман, сув ҳақидаги тартиб-қоидани бузганлар қаттиқ 
жазога мустаҳиқ қилинурлар! 
Қоплон ботир:- Азиз устоз, шоҳ ўзи билан ўзи овора. Ҳозир шоҳ қафасга 
тушган айиққа ўхшаб қолган. Кейин, халқда бир мақол бор, сув сойга оқар, бой 
бойга боқар. Қарғанинг кўзини қapғa чўқимайди, дейдилар. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling