27
Ибн Сино:- Қора безгакнинг давосини топдим. Чакки эмас. Аммо биз илмий
ишлар билан машғулмизу бошқалар бизнинг пайимизни қирқиш пайида
юрибдилар
Беруний:- Э, тангрим, замон қачон тинчийдию олимлар қачон осойишта ижод
билан шуғуллана олурлар!
Ибн Сино:- Султон Маҳмудлар, жоҳил муллалар,
мутаассиблар бор экан,
замон
тинчимайди.
Назаримда,
яна
олдимизда
хавфу
хатарлар,
жаҳонгашталиклар кўндаланг бўлиб тургандай. Қолган умримиз ҳам қоч-қоч
билан, сарсону саргардонликда ўтадиганга ўхшайди.
Ибн Ироқ:- Бугун бомдодда, оломон ҳузурида Шайхулислом яна ваъз айтди.
Бутун каҳрини сизларга қаратди, бутун заҳрини сизларга сочди. Шу дахрийлар,
шу диндан қайтганлар туфайли замон бузилмоқда,
Хоразм инкирозга йул
тутмоқда. Агар бу осийликни бартараф қилмасак уларни муқаддас
Хоразм
тупроғидан ҳайдамасак, охир замон бўлади, деб қичқирди. Сизларни дуойи бад
қилмоқчи. Улар билан ҳисоблашишга туғри келади, азизлар.
Беруний:- Ҳеч қачон!
Масиҳий:- Абу Райҳон, вазият нозик, замон қалқиб турибди. Агарда уларга ён
бермасак, ўзимиз ҳам ҳалок бўлурмиз, илмимиз ҳам ҳалок бўлгуси!
Беруний:- Қўрқитманг, устоз! Ўзимиз ҳалок бўлсак ҳам фанимиз ҳалок
бўлмайди! Чунки китобларимиз, асарларимиз халқнинг қўлида!
Ибн Ироқ:- Ўжарлик қилманг, Абу Райҳон, илтимос қилурмиз, Шайхулислом
билан муросага келинг, унга узр айтинг, тавба қилинг.
Беруний:- Муҳтарам устоз, агар мен тавба қилсам, фақат
тангригагина тавба
қилурман! Жоҳилларга тавба қилмоқ ҳам уят, ҳам хато, ҳам гуноҳ! Жоҳилларга
ён бериш фанга, халққа, келажакка хиёнат қилиш бўлур эди!
Ибн Сино:- Устозлар, Беруний ҳақ эрур! Фан билан жаҳолат ўт билан сув! Бир-
бирига қўшилмайди, бир-бирига ён беролмайди! Тавбаю тазарру билан масала
ҳал бўлмайди! Фан билан жазолатнинг кураши абадий!
Беруний:- Фан йўли қуёш йўли! Baқт ўтган сайин қуёш юксала бориб зулматни
енгади! Бу ҳақиқат қуёшдай равшан! Келажакка ишонурмиз, келажак ёрқин!
Кўчадан чопиб ўтган отларнинг туёқ товушлари эшитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: