Маҳмуд:- Сополтегин!
Сополтегин:- Биз тайёрмиз фармонингга, султоним! Қйига десанг, ўша ёққа
қўшин ҳужум қилади, қачон десанг, ўша замон от қўямиз ёв сари!
Маҳмуд:- Ана бу гап баҳодирнинг, қаҳрамоннинг гапидир! Аскарларга
тушунтиринг, агар юриш қилмасак қуролимиз занглаб қолур, ўлжалардан
маҳруммиз. Яқин кунда мен уларни ўлжага ғарқ этаман! Ҳа, яхшилаб боқинг
отлар, аскарларни, филларни, ўқ-дори мўл, қypoл-яpoғ ҳар галгидай шай
турсин! Қўшин учун сарфланувчи харажатнинг чеки йўқ! Қўшин учун доим
очиқ хазинамнинг эшиги! Бу гапларни тушунтиринг аскарларга, уқтиринг!
Сополтегин:- Уқтирамиз, улуғ султон, қўшин сизга содиқдир!
Маҳмуд:- (ўйчан) Ё Ҳиндистон...Ё Хоразм... Ҳа, бу ҳақда кейинроқ... Сизга
жавоб.
Лашкарбошилар таъзим билан чиқиб кетишади.
Харажатлар кўпаяди... Ҳолбуки, хазинанинг аҳволидан унча мамнун эмасман...
Маймандий:- Иншоолло, хазинани бойитамиз, султоним.
Маҳмуд:- Ғайри динлар ҳам жонини, ҳам молини биз учун беришликка
мажбур... Аммо мусулмонлар муаммо... Ваҳоланки, мусулмонлар орасида
бойлар кўп... Савдогарлар, зодагонлар, беклар, аслзодалар... Ҳа, уларнинг
бисотида қанча-қанча бойлик бор! Бир баҳона топилса-ю, улар қўлга олинса...
Маймандий:- Сиз баҳона топ десангиз, топилади, султоним!
Маҳмуд:- Ҳа, баъзи бир бойиб кетган зиқна мусулмонларни қарматий, деб
айблангу шартта олинг бошини. Молу мулки, ҳовли-жойи мусодара қилинсин!
Ё бошқа бир баҳонани топиш керак бўлади... Балки улар менга қарши фитна
қўзғамоқчидир?!
Маймандий:- (кулиб)Амин бўлинг, улуғ султон, иложини топамиз.
Маҳмуд :-Сўнгра ҳиндлар, кўчманчилар ҳамда бошқа вилоят аҳолиси кўпроқ
солиқ тўласинлар!
17
Маймандий:- Тўлайди.
Маҳмуд:- Сўнг, шипшитиб қўйиш керак: беклар, аслзодалар бизга кўпроқ,
совга-салом, ҳадя йўллаб турсинлар!
Do'stlaringiz bilan baham: |