“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Шайхулислом:-Шоҳим, ахир бу исён-ку! Бу туҳмат-ку! Тўхтатинг! 
Маъмун:- Қандай қилиб туҳмат бўлсин, тўғри гапни айтди-ку? Саккиз хотин... 
Шайхулислом:- Бу тўғри-я... Аммо лекин шаҳаншоҳ, жамоатнинг орасида 
обрўйимни тўкмасин! 
Беруний:- (кулиб) Узр, тақсир, бу ёғини ўйламабман. 
Ибн Сино:- (кулиб) Бу узр кинояга ўхшаб кетди. 
Кулишади. 
Шайхулислом дарғазаб бўлиб, ўрнидан туриб кетади. Муллалар шовқин 
кўтарадилар. "Бу қандай гan? Бу биздан кулиш! Бу ҳақорат! Бу туҳмат! 
Шайхулисломдаи кулиш гуноҳ! Шаккоклар! Даҳрийлар! Бас қилсин!» каби 
сўзлар эшитилади. Шу пайт мулозим кириб шоҳга таъзим қилади, сўнг унга 
нома узатади. Ҳамма жим бўлади. 
Мулозим:- Халифадан нома келди. 
Маъмун:- (номани очиб, унга кўз югуртиради) Хўб, бўлмаса, шу билан 
баҳсимизни тўхтатайлик, мунозара бошқа кун давом этур. Ҳаммангизга жавоб. 
Вазир, Беруний, Ибн Сино, Дабир сизлар ҳузуримда қолинглар. 
Суҳайлий, Дабир, Беруний, Ибн Синодан бўлак ҳамма чиқиб кетади. 
Суҳайлий:- Шаҳаншоҳим, хушхабарми? 
Маъмун:- Ҳа ва лекин нозикроқ... Менга қимматбаҳо сарпо юборибди Халифа. 
Яна “Давлатпаноҳ” ҳамда “Дини ислом безаги” деган унвон ато қилмиш... 
Сухайлий:- Жуда яхши! 

Дабир: - Жуда соз 
Сухайлий:- Шаҳаншоҳим, астойдил муборакбод қиламиз! 
Дабир: - Олий унвон қутлуг бўлсин! 
Маъмун:- Раҳмат... Аммо нимага бирданига менга бунча кўргазилмиш 
илтифот? Мақсади не Халифанинг? Бу илтифот тагида, биз билмаган бирор 
мақсад, бирор маъно йўқмикан? 


14 
Сухайлий:- Ўйлайманки, Халифанинг ниятлари холисдир. “Дини ислом 
безаги” деб олий унвон беришдан сизга ҳурмат ва муҳаббат кўргазишдир 
мақсади. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling