“абу райҳон беруний” Тўрт парда, беш кўринишли т а р и Х и й д р а м а


Аълам:- Банда ожиз бу дунёнинг асрорини англашдан!  Беруний:-


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/59
Sana20.12.2022
Hajmi0.85 Mb.
#1037654
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59
Bog'liq
Беруний драма

Аълам:- Банда ожиз бу дунёнинг асрорини англашдан! 
Беруний:- Дунё моддий, Арастунинг, Форобийнинг фикрича, ҳамма нарса 
тўрт унсурдан пайдо бўлур дунёда. Булар: тупроқ, ҳаво, сув, ўт. Бўлар ҳамма 


12 
нарсанинг замирида, таркибида, мазмунида мавжуддир. Табиатда қонуният, 
сабабият ҳокимдир.Агар қуёш нур сочмаса, гул унмайди тупроқдан,тош 
ўрнидан қўзгалмайди, қўзғатмаса бирор куч.Сув ҳамма вақт юқоридан пастга 
қараб оқади. Кундуз куни кўк юзида кўринмайди юлдузлар.Ҳар бир жисм 
қизитилса кенгаяди, совиса тораяди, қисилади бу табиат қонуни. Олимларнинг 
вазифаси қонунларни ўрганиш, ҳодисалар, жисмларнинг сабабини аниқлаш. 
Шайхулислом:- Абу Райҳон, ахир, бу гan бориб турган шаккоклик, 
даҳийликку?! 
Беруний:- Мен, тақсирим, ҳақиқатни сўзладим. Нега гоҳо ёмғир ёғар? Нега 
гоҳо қop ёғар? Дўл нимаю қиров нима? Қандай пайдо бўлади? Чақмоқ нима? 
Довул нима? Шамол қайдан келади? Нима учун навбат билан ўзгаради 
фасллар? Нима учун шимол совуқ, жануб иссиқ бўлади? Зилзиланинг сабаби 
не? Қандай қилиб ёнар тоғ пайдо бўлур ер юзида? Нима учун булоқлар бири 
совуқ бўлади-ю бири иссиқ бўлади? Нима учун ҳамма ерда тонг баравар 
отмайди? Чинмочинда тонг отган кез Хоразмда нега тун? Шулар каби минг хил 
савол биздан жавоб кутади. 
Аълам:- Ҳаммаси ҳам тангримизнинг каромати, қудрати! 
Беруний:- Йўқ, тақсирим, ҳаммасининг сабаби бор! Бесабаб табиатда ҳеч 
ҳодиса, ҳеч нарса юз бермайди. Биз оламнинг тақдирини уйлашимиз керакдир. 
Шайхулислом:- Охиратни кўпроқ ўйланг! Бу дунёни ўйламанг! Ҳа, бу дунё 
ўткинчидир, бебақодир, ҳамма гап у дунёда! 
Беруний:- У дунё деб бу дунёни унутиш катта гуноҳ бўлур эди! 
Шайхулислом:- Нотўғридир гапингиз! 
Беруний:- Чунки дунё, тақсирларим, хавф остида турибди! Ҳали қонхўр 
босқинчилар, тиниб-тинчиган эмас, жаҳон бўйлаб қиличидан қон оқизиб 
юрибди. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling